декабр 05, 2018 14:11 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари намоз анжуманига мактуб йўлладилар
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари намоз анжуманига мактуб йўлладилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари 27-намоз анжуманига йўллаган мактубида ушбу анжуманни намоз фарзлари олдида ҳақни намойиш этиш нишонаси деб атадилар 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни Теҳрон шарқидаги Семнон вилоятида Вили фақиҳ намояндаси Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Шоҳчароғий томонидан қироат қилинган намоз анжумага йўллаган мактубида қайд этилишича, йиллик намоз анжумани фарзларни адо этишда ҳақиқатни ўрнатиш аломати бўлиб, ушбу иш бошқа фарзлар ва амалларга ҳам кўтаринки руҳ бағишлайди. 

Бошқа томондан эса, ушбу илоҳий ҳадиянинг ҳаққини билмаганларга ва бу ҳақда енгил ўйланганларга катта хизмат бўлади. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг айтишларича, хушуъ ва ҳузуъ билан ўқилган намоз жамиятни ҳақиқатга ва амал қилишга чорлайди ва юксаклик бағишлайди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарига кўра, бизнинг муаммоларимиз ушбу ҳақиқатни англаб етмасликдадир. Шунинг учун намозни адо этиш ҳар бир мусулмонга фарз бўлиб, уни адо этиш қатъий талаб этилади. 

Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари таълим ва тарбияни намозни кенг татбиқ этиш йўлида катта таъсирга эга деб атадилар.    

Ёрлиқ