Генерал Қосим Сулаймоний Ироқнинг аҳли суннат муфтийси билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i40672-Генерал_Қосим_Сулаймоний_Ироқнинг_аҳли_суннат_муфтийси_билан_учрашди
Эрон Исломий Инқилоб соқчлар корпусининг Қудс кучлари қўмондони ва Ироқнинг Ал-Ҳашадушшаъбий гвардиялари раисининг ўринбосари Ироқнинг аҳли суннат мусулмонлари муфтийси билан учрашдилар.
(last modified 2025-10-05T12:37:25+00:00 )
декабр 05, 2018 17:13 Asia/Tashkent
  • Генерал Қосим Сулаймоний
    Генерал Қосим Сулаймоний

Эрон Исломий Инқилоб соқчлар корпусининг Қудс кучлари қўмондони ва Ироқнинг Ал-Ҳашадушшаъбий гвардиялари раисининг ўринбосари Ироқнинг аҳли суннат мусулмонлари муфтийси билан учрашдилар.

Ал-Олам телеканалининг хабарига кўра, Ироқнинг Муфиёт идораси чиқарган баёнотида, Ироқнинг суннат аҳли мусулмнлари муфтийси Шайх Маҳди Ас-Сумайдеъий Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ал-Ҳашадушшаъбий гуруҳи раисининг ўринбосари билан биргаликда Абу Маҳди Ал-Муҳандис билан учрашиб, муқовимат кучларини ҳимоя қилиш зарурлиги юзасидан фикр алмашди,  деб эълон қилди.

Мазкур баёнияда келтирилишича, генерал Сулаймоний  Ироқнинг аҳли суннат мусулмонлари муфтийсининг позициясини олқишлаб, "Ҳазрат Али /а/" нинг рамзий қиличини шайх Маҳди Ас-Сумайдеъийга тақдим этди. Қосим Сулаймоний бу учрашувда Ҳазрат Али /а/ қиличи садоқат ҳамда Фаластинни озод этишга махсус эътибор қаратишнинг нишонасидир,  деб таъкидлади.