Қовурмасабзи
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i40686-Қовурмасабзи
Қовурмасабзи
(last modified 2019-04-08T04:11:39+00:00 )
декабр 05, 2018 16:49 Asia/Tashkent
  • Қовурмасабзи

Қовурмасабзи

Қовурмасабзи эрон халқининг анъанавий таомларидан бӯлиб, эронликлар уни жуда яхши кӯришади. Қовурмасабзини тайёрлаш удуми  қадимдан оналардан қизларга ӯтиб, керакли масаллиқлари ва пишириш услуби  бугунга қадар сақланиб қолган. Қовурмасабзини барча эронлик оилаларда тайёрлашади.

Қовурмасабзи зирваги  учун масаллиқлар:

1.        Гӯшт   -       0,5 кг.

2.        Қовурилган пиёз     -   3 ош қошиқ.

3.        Ёғ      - 250 грам.

4.        Лимон кукуни   - 3 ош қошиқ.

5.        Қизил ловия    -   0,5 стакан.

6.        Муносиб кӯкат (тара, петрушка, кашнич,шанбалия ва ҳулво)    - 1 кг.

7.        Туз    -   таъмига қараб.

8.        Зардчуба   - керакли миқдорда.

9.        Болгар  қалампир    - керакли миқдорда.

Қовурмасабзини тайёрлаш:

Аввал гӯшт ва пиёзни биргаликда ёғда қовурамиз. Сӯнг унга зардчӯба ва ивитилган ловия қӯшамиз. Бир оз сув қуйиб,  қовурилган маҳсулотни ӯртача ҳароратда пиширамиз.

Image Caption

 

Кейинги босқичда қовурмасабзига муносиб кӯкатларни тозалаб ювиб, майда тӯғраймиз. Кӯкатни ҳам зирвакка қӯшиб, ҳаммасини бирга пиширамиз. Зирвакка ширин қалампир ва туз қӯшамиз. Зирвак маҳсулотлари пишганидан сӯнг охирги босқичда унга лимон кукуни қӯшамиз.

Image Caption

 

Гуручни пишириш тартиби:

Аввалида гуручни ювиб, шӯр сувда 1.5 соат муддатгача ивитамиз. Бошқа бир жойда катта идишга сув тӯлдирамиз ва унга 1 ош қошиқ туз қӯшамиз ва сувни қайнатамиз. Ивитилган гуручни тоза ювиб,  сувда қайнатамиз. Гуруч ярим пишганидан сӯнг уни сувдан чиқариб, совуқ сувда ювамиз.

Image Caption

 

Гуручни қозонга солиб, бир оз туз қӯшамиз. Унга яна 2 стакан сув ва 2 ош қошиқ ёғ қӯшамиз ва дамлаймиз. Гуруч 20 дақиқа давомида пишади. Пишган гуруч устидан бир миқдорини оламиз ва уни заъфарон билан тилла рангга келтирамиз. Бунинг учун бир чимдим заъфаронни қайнаган сувда ивитамиз. 20 дақиқадан кейин заъфаронли сув ранг олади. Заъфарон сувини   гуруч билан қӯшамиз ва яхшилаб  аралаштирамиз. Гуруч чиройли ранг олади.

Image Caption

 

Пишган гуручни катта лаганга сузиб, палов устини заъфаронли гуруч  билан безатамиз. Зирвакни алоҳида чуқур идишда сузамиз.