Эрон президенти: АҚШ санкцияларидан кейин ҳам Эрон нефт экспортини давом эттирмоқда
(last modified Tue, 11 Dec 2018 09:40:45 GMT )
декабр 11, 2018 14:40 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти:  АҚШ санкцияларидан кейин ҳам Эрон нефт экспортини давом эттирмоқда

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эронга қарши АҚШ санкцияларининг иккинчи босқичи ижро этила бошланганидан кеийн ҳам, Эрон нефт экспортини давом эттирмоқда, деб таъкидлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органлари раислари йиғилишидан сўнг, АҚШ давлати Эрон иқтисодиётига жиддий зарба бўлишини истаган 4 ноябр кунидан кейин ҳам, Эрон халқи ва иқтисодий масъуллари вазиятни АҚШ зарарига ўзгартиришга муваффақ бўлишди,  деб айтди.

Руҳоний ўз сўзларида АҚШ давлати Эронга қарши санкцияларининг иккинчи босқичини ижро эта бошлаганидан кейин, Эронда инфляциянинг ошиши, кўп иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаришни мақсад қилганди. Аммо Эрон Марказий банки, иқтисодий масъуллари ва халқнинг позициясини ҳисобга олиб, тинчлик янада мустаҳкамланиб, барча саъй- ҳаракатлар халқ муаммоларини камайтиришга қаратилди,  деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек АҚШ давлати Эрон нефтига қарши санкция қўллаши билан ҳеч қандай натижага эриша олмаган,  деб қўшимча қилди.