Шоҳруд шаҳри
(last modified Tue, 11 Dec 2018 10:56:56 GMT )
декабр 11, 2018 15:56 Asia/Tashkent
  • Шоҳруд шаҳри

Шоҳруд тумани Семнон вилоятининг энг шарқий минтақаси ҳисобланади ва қарийб 51 минг  квадрат километр масоҳатга эгадир.

 

Image Caption

Шоҳруд шаҳри ушбу туманнинг марказидир ва денгиз сатҳидан 1380 километр баландликда жойлашган. Шоҳруд шаҳри Семнон вилоятининг энг катта масоҳатга эга ва аҳолиси энг кўп бўлган шаҳридир. Ушбу шаҳарнинг эски номи зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авесто” да ҳам келтирилган.Берилган маълумотларга кўра, ушбу шаҳарнинг биринчи  пойдевори йирик Шоҳруд дарёсининг атрофида шаклланган ва минтақанинг номи ҳам шу дарё номи билан аталган. Шоҳрудда ҳамда Санги Чақмоқ тепасида  топилган  тарихий ва муҳим ёдгорликлар асосида аниқланишича, мазкур минтақада 8-9 минг йил олдинги даврларга тааллуқли  одамларнинг қадимий маданияти ва тамаддуни нишоналари  аниқланган. Шоҳруд хос жуғрофик мавқега эга бўлгани  ҳамда Албурз ясси тоғлари ва саҳроли юртлари ўртасида жойлашгани боис савдо карвонларининг ишончли йўли ҳисобланган. Бошқача айтганда, Шоҳруд  қадимий Хуросон, Теҳрон, Мозандарон ва Эрон Марказий вилоятларининг чораҳаси бўлган.

Шоҳруд Қожор даврида Эроннинг муҳим тижорат марказларидан бўлган. Ҳижрий-қамарий 1238 йили англиялик сайёҳ ва тожир  Жеймс Билли Фризер ўзининг сафарномасида Шоҳрудни обод шаҳар эканлигига ишора этиб айтган: Шоҳруд бозори яшаш учун керак бўлган барча нарсалар билан таъминлай олади. Шоҳруд мевалардан, ҳосиллардан  тўла боғлар ва экинзорларга ва хурмога эгадир. Мазкур шаҳар атрофида аҳолиси кўп бўлган қишлоқлар ҳам жойлашган.

Алберт Ҳаутум Шиндлер ҳам “Хуросон сафарномаси” китобида Шоҳруд шаҳрининг бозори кундан-кунга рижонланиб бораётганига, ундаги тижорат аҳволи ва ушбу шаҳар  ҳақида шундай ёзган: “Боғлар яшил белбоғдек шаҳарни иҳота этишган. Ҳар томонга боқсак, кўм-кўк ва шукуҳли боғлар назарга ташланади. Шоҳруд хос мавқега эга бўлгани боис турли сайёҳлар  диққатини, айниқса Қожор даврида ўзига жалб этарди.”

Шоҳруд аҳолисининг ҳаёт тарзи ҳақида ёзилган сафарномалардаги  айрим маълумотлар  археологик, тарихий ва иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади ва Қожория даврида бўлган Шоҳруд шаҳри ҳолатини яхши ёритиб беради.

Шоҳруд туманининг  муҳим афзалиятларидан бири унинг турли иқлимга эга бўлганидир. Мазкур туманнинг жанубий қисми саҳрога яқин бўлгани боис иссиқ ва қуруқдир. Шоҳруднинг марказий ва шарқий ноҳиялари мўътадил об-ҳавога эгадир ва унинг шимолий қисми тоғли  ва совуқ иқлимга эгадир.

Шу жиҳатдан ушбу туманда турли мевалар ўсади. Хусусан, олма, узум, хурмо,  писта каби меваларни етиштириш учун  Шоҳруд туманининг турли минтақаларида қулай шароитлар яратилган. Ҳароратнинг ўртача даражаси йил давомида мазкур минтақада 14 даражани ташкил этади ва ёмғиргарчиликнинг йиллик  даражаси 180 миллиметрни ташкил этади.

Шоҳруд биёбон яқинида жойлашгани боис  ер сатҳидаги сувлар жиҳатидан доимий сувлардан тўла  дарёларга эга эмас ва ушбу туманда селдан ташкил топган ва мавсумий дарёлар оқади. Бу ерда ер юзида оқувчи  сувларнинг камлиги боис минтақа аҳолиси деҳқончилик қилиш учун қудуқ ва ер ости ариқларнинг сувларидан фойдаланишади. Зеро Шоҳруд иқтисоди қишлоқ хўжалик  маҳсулотларига таянади.

Шоҳруд тумани қишлоқ хўжалик соҳаси жиҳатидан хос мавқега эгадир ҳамда унинг боғлари ва экинзорларида турли мевалар, полиз маҳсулотлари, кўкатлар ва саноат ўсимликлари мавжуд.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича Шоҳруд тумани Семнон вилоятида биринчи ўринни эгаллайди. Хусусан, ширин узум ва зардоли меваларини етиштиришда  Шоҳруд тумани бутун Эронда шуҳрат топган. Эронда етиштириладиган зардолинининг ўн фоизи Шоҳруд туманининг ҳиссасига тўғри келади. Шоҳруд зардолилари билан нафақат мамлакатнинг ички бозорлари таъминланади, балки қуритилган ҳолда чет элларга ҳам экспорт қилинади.

Шоҳруд туманининг бошқа афзалиятлари ундаги кўплаб конларнинг мавжудлигидир. Ҳозирги вақтда мазкур минтақада  бир неча конлардан фойдаланиб келинмоқда. Ушбу конларнинг энг муҳими кўмир конидир. Кромит, мис, оҳак, албастр ва безаш учун ишлатиладиган тошлар ҳам Шоҳруднинг бошқа муҳим бўлган конларидан ҳисобланади.

Шоҳруд кўплаб етук  олимлар, орифлар ва руҳонийларнинг туғилган жойи ҳисобланади. Марҳум Оятуллоҳилузмо Ҳожи Мулло Али, марҳум Оятуллоҳилузмо  Ҳожи Саййид Маҳмуд Шоҳрудий ҳамда машҳур орифлар Шайх Абулҳасан Харқоний ва Боязид Бастомий шулар жумласидандир. Шоҳруд узоқ ўтмишга эга бўлгани боис масжидлар, ҳусейниялар, мақбаралар, миноралар, карвонсаройлар, қалъалар, бозорлар, ҳаммомлар каби кўплаб тарихий бино ва ёдгорликларга эгадир. Ушбу тарихий ёдгорликларда асил санъат намуналари, гўзал меъморчилик ва турли даврлар маданиятига эга нишоналарни кузатиш мумкинки, кейинчалик Ислом даврининг меъморчилиги билан уйғунлашган.

Боязид Бастомий мақбараси
Боязид Бастомий мақбараси
Боязид Бастомий мақбараси
Боязид Бастомий мақбараси
Шоҳруд шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган Шайх Абулҳасан Хирқоний мақбараси 

Айтиш лозимки, Шоҳрудда кўплаб тарихий тепалар ҳам мавжуд.Ушбу тепаларнинг энг муҳимларидан бири Санги Чахмоқ тепаси ҳисобланади ва Шоҳруд шимолидан 8 километрлик узоқликда жойлашган. Милодий 1971-1975 йилларда ушбу тепада япониялик профессор Масудо раҳбарлиги остида археологларнинг ҳайъати қазиш ишларини амалга оширишган. Қазиш ишлари натижасида қўлга киритилган қадимий ашёлардан  маълум бўлишича, икки тепа исломий даврларга тегишли  эканлиги ва бошқа икки тепа сополдан олдинги даврларга тааллуқли эканлиги аниқланган. Ушбу тепаларда инсониятнинг сопол ясаш давригача бўлган ҳаёт тарзи ва умр кечириш  жараёни кўзга ташланади. 

Санги Чахмоқ тепасида  ов қилиш учун тошдан ясалган турли яроқлар ва лойдан ясалган мужассамалар топилган ва ушбу экспонатлар ҳозирги вақтда Шоҳруд музейида сақланмоқда.

Санги Чақмоқ теппа
Санги Чақмоқ теппа

Қадимий “Хуриён” тепасининг  ҳудуди ҳам  Шоҳруд жануби-шарқидан 10 километрлик узоқликда жойлашган бўлиб, Шоҳруднинг муҳим ва ўта аҳамиятли тарихий минтақаларидан ҳисобланди. Мазкур минтақада  милоддан 5 минг олдинги даврларга тааллуқли инсониятдан қолган муҳим ёдгорликлар топилган ва уларнинг айримлари ҳам Шоҳруд музейида сақланмоқда. Маданий мерос мутахассислари томонидан ўтган йиллар давомида  Шоҳруднинг “Чахмоқ”, “Хурён” тепалари ва  бошқа баландликларда олиб борилган илмий изланишлар кўрсатмоқдаки,  топилган экспонатлар Шоҳруднинг қадимий  тарихини аниқлашда асосий рол ўйнаган.

Хориён теппаси

Шоҳруд атрофида ҳам кўплаб сағаналар ва мақбаралар мавжуд. Мазкур мақбаралар меъморчилик санъати жиҳатидан маданий мерос сифатида киритилган ҳамда унда  буюк шахсиятлар, олимлар ва орифларнинг  қабрлари  жойлашган. Шайх Ҳасан Журий ва Шайх Абулҳасан Харақоний мақбаралари шулар жумласидандир. Шайх Ҳасан Журий  мақбараси Шоҳруддан 150 километрлик  узоқликда жойлашган. Ушбу мақбара 12 метрлик бир хона ва унинг устида қурилган юмалоқ гунбаздан иборат бўлиб, Жур шаҳрининг шимолий қисмида жойлашган. Ушбу мақбара хом ғиштдан қурилган ва унга ортиқча зеб-зийнатлар берилмаган.

Шайх Ҳасан Журий “Сарбадорон” қўзғолонининг раҳбарларидан ва Шайх Халифа шогирдларидан ҳамда ҳижрий еттинчи асрдаги сиёсий мазҳабнинг бошлиқларидан бири эди. У ҳижрий-қамарий 745 йилда бўлган  мўғулларга қарши курашда шаҳид бўлади. Шайх Ҳасан Журий ақлу заковатда мумтоз эди. Унинг мақбараси атрофида Жур шаҳрининг қадимий қолдиқлари ушбу шаҳарнинг қарийб саккиз йиллик тарихи ва азаматидан далолат беради.

Шоҳрудда турли об-ҳаво ва тўрт фаслнинг доимий мавжудлиги Эрон шимоли ва жанубига кўплаб жуғрофик таъсирларини қолдирган ҳамда ушбу юртнинг экосистемаси, ҳайвонот ва ўсимликлар оламининг турли бўлишига сабаб бўлган. Ушбу иқлим шароити илғор экосистема ва муҳим бўлган ўсимликлар захирасини вужудга келтирган. Эроннинг табиий захиралари ўртасида Семнон вилоятининг экосистемаси ва табиий ҳаёти ва бу орада Шоҳруд тумани билан биргаликда 5.5 миллион гектар масоҳатга эга бўлиб, Эронда қўриқланган табиий минтақаларнинг 20 фоизини ташкил этади.

Шоҳруднинг Уланг ўрмони
Шоҳруднинг Уланг ўрмони
Шоҳруднинг Уланг ўрмони
Шоҳруддаги Танга достон шаршараси 
Шоҳруддаги Танга достон шаршараси 
Шоҳруддаги Танга достон шаршараси 
Шоҳруд бозори 
Қадимий қўл ҳунармандчилиги 
Шоҳруд маҳаллий таоми; Ток палов
Шоҳруд шаҳрининг совғаларидан бири 
Қадимий қўл ҳунармандчилиги 
Шоҳруд шаҳрининг манзараси