Ишкана
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i41096-Ишкана
Ишкана қадимий эронлик таомлардан ҳисобланади. Ишканани айниқса, оналар ва бувилар яхши тайёрлашади. Қадимда одамлар гӯштсиз ва сода таомларни ҳам яхши тайёрлаб, истеъмол қилишган.
(last modified 2019-04-08T04:11:39+00:00 )
декабр 15, 2018 16:56 Asia/Tashkent
  • Ишкана

Ишкана қадимий эронлик таомлардан ҳисобланади. Ишканани айниқса, оналар ва бувилар яхши тайёрлашади. Қадимда одамлар гӯштсиз ва сода таомларни ҳам яхши тайёрлаб, истеъмол қилишган.

 

 

Image Caption

 

Ишкана таоми учун маҳсулотлар:

  1. Картошка   -      1 дона.
  2. Тухум     -    2 дона.
  3. Қовурилган пиёз    -   3 ош қошиқ.
  4. Зардчӯба    -    1 чой қошиқ.
  5.  Қуритилган шанбалия ӯсимлиги   -  1 чой қошиқ.
  6. Сув     3 стакан.
  7. Туз ва калампир   -     керакли миқдорда.
  8. Ун   -   1 ош қошиқ.
  9. Ёғ    - 4 ош қошиқ.

Ишканани тайёрлаш учун қовурилган пиёз, зардчӯба, ун ва қурутилган шанбалияни 4 қошиқ ёғда бирга қовурамиз.

Image Caption

 

Қовурилганидан сӯнг сувни кам-кам қуямиз ва маҳсулот тамомила эригунича аралаштирамиз.

Image Caption

 

Кейинги босқичда   майдаланган картошкани ҳам унга соламиз.

Image Caption

 

Тухумларни бир косага солиб аралаштирамиз

Image Caption

 

Тухумлар пишиши билан таом ҳам пишган бӯлади.