Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Минода шаҳид бўлганларнинг хонадон аъзолари билан учрашгандаги баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Саудия арабистони ҳокимларининг узр сўрамасликларини уларнинг сурбетлиги ва ҳаёсизлигининг учига чиқанлигини англатади деб айтдлар
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Саудия арабистони ҳокимларининг узр сўрамасликларини уларнинг сурбетлиги ва ҳаёсизлигининг учига чиқанлигини англатади деб айтдлар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, агар Ол Сауд ҳокимлари Мино фожеасида айбсиз бўлсалар, ундай ҳолда масаланинг ҳақиқатини яқиндан ўрганиб чиқиш учун исломий халқаро текширув ҳайъатига ушбу ҳодисани ўрганиб чиқиб аниқлик киритишларига қаршилик қилмасликлари керак. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни Мино ва Масжидул Ҳарамда шаҳид бўлганларнинг хонадон аъзолари билан учрашганларида, ушбу ҳодисада Ол Сауднинг масъулиятсизлиги ва бепарволигини ушбу малъун жирканч шажаранинг иккала Ҳарамни идора қилишда ва бошқаришда лаёқатсиз эканликларини яна бир бор тасдиқлади деб айтдилар. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Мино ҳодисасида 7 минг атрофидаги худони уйини зиёрат қилувчиларнинг шаҳид бўлишганига ишора қилиб, мазкур масалани ўртага қўйиб шундай таъкидладиларки, нега давлатлар ва мамлакатлар ушбу оғир ва таъсирли ҳодисага нисбатан муносабат билдиришмади? Ул ҳазрат давлатларнинг ҳатто уламоларнинг, сиёсий фаолларнинг ва зиёлиларнинг шунингдек, ислом оламидаги етакчи экспертларнинг ушбу 7 минг нафардан иборат бўлган бегуноҳ шаҳидларга нисбатан жим туриб сукут сақлашлари, Ислом уммати учун улкан бало ҳисобланади деб айтдилар ва шундй қўшимча қилиб ўтдиларки, Минодаги оғир ва аянчли ҳодисага ўхшаган масаларга нисбатан эътиборсиз ва бепарво бўлиш Ислом дунёси учун ҳақиқий мусибатдир.