декабр 19, 2018 12:51 Asia/Tashkent
  • Боҳукалот қуриқланган минтақа

Балучистонда жойлашган ва қўриқланган минтақалардан бири Боҳукалот ҳисобланади.

Балучлар, одатда, уруш, туғилиш, ўлим каби  ҳар бир воқеа учун шеърлаш битишади ва шеърлар орқали асрлар давомида уларнинг тарихи оғиздан оғизга  ва бир авлоддан бошқа авлодга ўтиб келган. Балучлар ашъорларини эпик достонлар ва латиф назмлар  шаклида куйлашган ва уларда қабилавий урушларнинг тарихи ҳамда  етук саркардалар ва ботир жангчиларнинг мадҳи ўз инъикосини топган.

Ушбу халқ достонларида қабилавий ҳаёт тарзининг қайғуси ва шодлиги  маҳорат билан куйланади. Шу сабабдан эронлик балучлар ўз юртларига тегишли  ушбу адабиётни ардоқлашади  ҳамда турли маросимларда ушбу ашъордан  доимий тарзда фойдаланишади.

Балучистон мусиқаси машриқзаминда энг қадимий мусиқа турларидан ҳисобланади. Мазкур минтақа мусиқаси  мустақил ва ўзига хос жиҳатларга  эга бўлсада, бироз Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон мусиқаларига ўхшашликлари бор.

Балучистон минтақасининг  жуда турли кўриниш ва  шароитларга эга бўлган   табиати шундай бир мусиқа турининг яратилишига сабаб бўлганки, ҳаракатчанлик ва ҳаяжон руҳиясини унда кузатиш мумкин. Мазкур мусиқалар инсон ва борлиқ яратувчиси билан чуқур ва маънавий бир алоқани ифода этади. Балучистон мусиқаси борасида шуни айтиш мумкинки,  у халқ ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб, балуч халқи туғилишдан бошлаб ўлимгача мусиқа билан ҳамнафасдир.

Балучистон мусиқасининг бир қисмини шеърни ижро этиш ташкил этади. Шеърнинг ижроси ва оҳанги эпик ва ишқий ҳамда тарихий ва ижтимоий  достонлар матнларига қараб амалга оширилади. Балучистонда шоир деб  шеърни соз ва оҳангда ижро этувчи кишиларга айтишади. Олдинги даврларда балуч  шоирлари нафақат  воқеликка эга тарихий ва қаҳрамонлик бобидаги  достонларнинг ровийлари, балки ушбу воқеаларга таъсир кўрсата оладиган кишилар бўлишган.

Айтиш лозимки, балучлар турли  маросимлар ва муносабатларга бағишланган қўшиқларни  куйлашади ва уларнинг номлари ҳам хилма-хилдир. Масалан, ота,она, биродар, сингил ва бошқа  яқин қариндошларнинг фироқлари ҳамда Ватандан узоқланишларга  доир  қўшиқларни лику ва заҳирук усулида ижро этишади.

Балучлар ашъори ўзига хос ритм ва кўплаб хусусиятларга эга бўлгани  боис Эрон адабий хазиналаридан бири ҳисобланади.

Балучларнинг маҳаллий шеърлари  кўпинча тўй ва диний байрамлар вақтида куйланади ва   миллий чолғу асбоблар орқали ижро этилади.

Балучистонда жойлашган ва қўриқланган минтақалардан бири Боҳукалот ҳисобланади.

Боҳукалот дарёси  сувининг оқадиган ҳудуд ё   ҳавзаси Балучистон жануби-шарқининг охирида жойлашган. Мазкур минтақа шарқ томондан Покистон, жануб томондан Уммон денгизи  ҳамда шарқ ва ғарб томонлардан  бошқа дарёлар ҳавзалари билан чекланган.

Боҳукалот дарёси жойлашган мавқеи

Боҳукалот дарёсининг сув оқими минтақа даштларидан ўтиб, Гувотар кўрфазига бориб тўкилади. Боҳукалот  минтақасининг масоҳати 30000 минг квадрат километрни ташкил этади ва унинг 7000 қвадрат километрини даштлар ва қолган қисмини эса тоғлар ташкил этади.

Боҳукалот дарёси

Боҳукалот минтақасининг ҳайвонот олами ўзига хос бўлиб, ундаги дарёнинг шарқи қисмида тимсоҳлар  борлиги боис қўриқланган минтақа эълон қилинган.

Боҳукалот дарёсидаги тимсоҳ

Мазкур минтақа Ҳинд океани ва Уммон денгизи таъсири сабабли рутубатли иқлимга эгадир ва Боҳукалотда ёмғиргарчилик ҳам кўп кузатилади. Шу боисдан унинг об-ҳавоси Эроннинг бошқа минтақалари,  ҳатто Балучистон шимолидаги минтақасидан фарқ этади.

Боҳукалот минтақаси унда мавжуд тимсоҳлар, яъни қисқа тумшуғли тимсоҳлари билан бошқа минтақалардаги  экологик хусусиятлар ва ҳайвонот оламидан фарқ этади.

Бугунги кунда тимсоҳнинг ушбу тури дунёнинг бошқа минтақаларида нобуд бўлишган ва ёки жуда кам қолишган.

Боҳукалот дарёсидаги тимсоҳ

Айни ҳолда Боҳукалот  минтақасида ягона ва ўзига хос бўлган экосистема шаклланган. Ушбу минтақада нафақат  турли ҳайвонот олами, балки хилма-хил ўсимликлар ва гиёҳларни ҳам учратиш мумкинки, уларнинг нодир турлари   Эроннинг бошқа минтақаларида   топилмайди. Шу сабабдан ушбу минтақа  сувда яшовчи  утрли жоварлар  ва даштларда ўсувчи турли  гиёҳларнинг тадқиқот қилиш учун муносиб жойдир.
Боҳукалот дарёсининг   сув оқими ўтувчи ҳудудларда ҳам айрим гиёҳлар мавжудки, Эроннинг бошқа минтақаларида умуман учрамайди.

Боҳукалот дарёси

 

Image Caption
Image Caption
Боҳукалот дарёсидаги сув тўғони 
Image Caption
Image Caption
Боҳукалот дарёси

 

Ёрлиқ