Эроннинг Бимаи Розий юнон-рум кураш жамоаси жаҳон клублари рақобатларида қаҳрамон бўлди
декабр 21, 2018 21:08 Asia/Tashkent
Юнон -рум бўйича жаҳон клублари мусобақаларида Эроннинг Бимаи Розий кураш жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Кеча Эроннинг шимоли ғарбидаги Ардабил шаҳрида бошланган мусобақаларда Ардабил шаҳрининг Бимаи Розий терма жамоаси Россиянинг қудратли терма жамоаси устидан 8:2 ҳисобига ғалаба қозониб қаҳрамонликка сазовор деб топилди.
Мазкур мусобақаларда Туркия, Россия, Грузия, Украина, Сербия ва Қирғизистон курашчилари ҳамда Эроннинг 3 жамоаси қатнашдилар.
Ёрлиқ