декабр 22, 2018 18:33 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ракеталари ядровий боеголовкага мўлжалланмаган
    Зариф: Эрон ракеталари ядровий боеголовкага мўлжалланмаган

Эрон ислом жумҳурияти ядровий қуролни қўлга киритишни кўзламайди ва Эрон ракеталари ядровий боеголовкаларни отишга мўлжалланмаган

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Эрон ислом жумҳурияти ядровий қуролни қўлга киритишни кўзламайди ва Эрон ракеталари ядровий боеголовкаларни отишга мўлжалланмаган. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Франциянинг Ле Поин ҳафтаномаси билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, БМТнинг 2231-сонли резолюцияси Эрондан ядровий боеголовкаларга мослаштирилган ракеталарни ишлаб чиқармаслигини талаб этади. Шунинг учун, Эрон ҳарбий ядровий дастурга эга эмас. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ғарбликларнинг Эрон ракета дастури ҳақидаги даволарини инкор этиб шундай айтдики, Эрон Осиё ғарбидаги энг кам миқдордаги ҳарбий бюджетга эга. 

Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, Франция ҳар йили миллиардлаб долларли қуролларни БАА ва Саудия Арабистонига сотади. 

Ёрлиқ