Сиистон ва Балучистон вилоятининг шаҳарлари
(last modified Sun, 23 Dec 2018 11:55:53 GMT )
декабр 23, 2018 16:55 Asia/Tashkent
  • Сиистон ва Балучистон вилоятининг шаҳарлари
    Сиистон ва Балучистон вилоятининг шаҳарлари

Сиистон ва Балучистон вилоятида  ҳам бир қатор  муҳим шаҳарлар жойлашган.

 

Систон ва Булчистон вилоятининг шаҳарлари; Зобул, Зоҳидон,Хош,Саровон, Эроншаҳр ва Сарбоз

Айтиш лозимки, Сиистон ва Балучистон вилоятида  ҳам бир қатор  муҳим шаҳарлар жойлашган. Зоҳидон шаҳри ушбу  вилоятнинг маркази ҳисобланади. Зоҳидон мумтоз жуғрофик мавқега эгадир ҳамда Покистон, Ҳиндистон, Кирмон ва Балучистонга борувчи асосий йўлларнинг йўналишида  жойлашган. Европага сафар қилувчи сайёҳлар Зоҳидон орқали Эронга кириб келишарди ва Эрон марказидан ўтиб, Эрон шимоли-ғарбидаги чегара ҳудудлар орқали Туркияга  боришарди. Шу сабабдан кўплаб сайёҳлар ушбу йўллар орқали ҳаракат қилишарди. Юз йилга яқин тарихи билан Зоҳидон янги қурилган шаҳарлардан бўлиб, Покистон ва Афғонистон мамлакатлари яқинида жойлашган.

Зоҳидондаги Нусратобод корвонсаройи 
Зоҳидондаги Ҳомун кўли
Зоҳидонда жойлашган Эрон жануб-шарқ минтақавий музейи 

     Хош нисбатан қадимий шаҳарлардан бўлиб, унинг пайдо бўлиш тарихи милодий 18 асрга ё Нодир ҳукумати даврига бориб тақалади. Мазкур минтақанинг кенг ва ҳосилдор  ерлари вилоятда уни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш марказига айлантирган. Тафтон тоғи 4100 метрга эга баландлиги билан Хошнинг шимоли-шарқида жойлашган. Ушбу тоғнинг гўзал этаклари ва минерал сувларга эга булоқлари табиат севувчилар диққатини ўзига жалб қилган. Йилнинг турли фаслларида  у ерга бутун Эрондан алпинист ва спортчилар боришади.

Хош шаҳрида жойлашган Волон кўли
Хош шаҳридаги Тафтон чуққиси 

      Эроншаҳр ҳам Балучистоннинг  маркази қисмида жойлашган ва ундан  Зоҳидон жанубигача бўлган масофа 365 километрни ташкил этади. Эроншаҳр олдинги вақтларда Паҳра, яъни йирик шаҳар деб аталган ва  Эроннинг энг қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланади. Искандарнинг ҳужумидан олдин ушбу шаҳар обод ва гуллаб-яшнаган минтақа бўлган ва кейинчалик эса турли сабаблар боис шаҳар вайронага айланади.   Бироқ икки аср олдин, Қожор салтани даврида Эроншаҳр тадрижий тарзда ривожланади ва бугунги кунда аҳолини ўзига жалб этган саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш марказлари ҳамда Сиистон-Балучистон вилоятининг муҳим шаҳраларидан бири саналади. Мазкур шаҳарда ҳам муҳим тарихий ёдгорликларни кўриш мумкин. Пешин қадимий қалъаси, Чиҳилдухтарон, Бампур ва Сарбоз қалъалари шулар жумласидандир.

Эроншаҳрда жойлашган Носирий қалъаси 
Эроншаҳрнинг бозори
Эроншаҳрнинг бозори
Эроншаҳрнинг бозори

       Сиистон ва Балучистон  вилоятининг энг шарқий қисмида Саровон шаҳри жойлашган. Ушбу шаҳар вилоят маркази Зоҳидондан 352 километрлик узоқликда жойлашган.  Саровон  аввал Шастун номли бир қишлоқ бўлган ва кейинчалик кенг  ривожланиб, шаҳарга айланган. Саровон минтақасида ҳам Исломдан олдинги даврларга тегишли муҳим тарихий ёдгорликларни кузатиш мумкин. Калотак тепаси, Саййид Мир Умар тепаси, милоддан  беш  минг йил  олдин мавжуд бўлган Маҳтобхазона тепаси ва  Майлморд тепаси бунга мисол бўла олади.