Эрон минтақада илмий мақола ишлаб чиқишда биринчи ўринда туради
(last modified Sun, 23 Dec 2018 14:18:09 GMT )
декабр 23, 2018 19:18 Asia/Tashkent
  • Эрон минтақада илмий мақола ишлаб чиқишда биринчи ўринда туради
    Эрон минтақада илмий мақола ишлаб чиқишда биринчи ўринда туради

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига кўра, Эрон ислом жумҳурияти минтақада илмий мақолалар ишлаб чиқишда биринчи ўринда туради. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ризо Маликзода Абурайҳон Беруний номли 19-тадқиқот конференциясидаги чиқишида, Эроннинг жаҳонда илмий мақола ишлаб чиқишда 15-ўринда туришига ишора қилиб шундай айтдики,

эндиликда Эроннинг 29 та Университети Таймз муассасасининг рейтинг тузиш рўйхатида турибди. Ваҳоланки, ўтмишда ушбу рейтингда фақат битта Университет жой олар эди холос. 

Шунингдек, Маликзода Эронда саломатлик вазияти ҳақида тўхталиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти жаҳондаги ўртача мамлакатлардан кўра анчагина юқори туради. 

Эронда 3 минг 500 та илмий база ширкатлари  ва бир минг 100 та ширкат соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб боради. 

Ёрлиқ