Инқилоб Раҳбари марҳум Оятуллоҳ Шоҳрудийнинг жаноза намозини ўқиди
Бугун чоршанба Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ояттуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Теҳроннинг Имом Хумайний /р.а/ мусаллосида Эроннинг тузум салоҳиятини белгилаш кенгаши раиси Оятуллоҳ Сайид Маҳмуд Ҳошимий Шоҳрудий жанозаси маросимида қатнашиб, жаноза намозини ўқиди.
Эроннинг учлик органлари раислари, масъулллари ва халқининг турли қатлам вакиллари қатнашган жаноза маросимида, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий марҳум Шоҳрудий жаноза намозини ўқиб, Худованди таоло даргоҳидан марҳумни марҳамат ва мағфрат қилишини сўраб қолдилар.
Эрон ислом жумҳурияти олий судининг собиқ раиси ва тузум салоҳиятини белгилаш кенгашининг раиси Сайид Маҳмуд Ҳошимий Шоҳрудий оғир касалликдан сӯнг кеча 70 ёшида дунёдан кўз юмди.