сентябр 08, 2016 11:28 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўтган йили Минода юз берган фожеага аниқлик киритиш ҳақидаги баёноти

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўтган йилда Минода юз берган фожеага аниқлик киритиш ҳақидаги баёноти" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари дунё мусулмонлари ва байтуллоҳ ҳожиларига йўллаган мурожаатидан икки кун ўтгандан кейин, яна бир бор малъун Ол Сауднинг жирканч шаражасини икки муқаддас ҳарамни бошқаришда лаёқати йўқ деб таъкидладилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Мино ва Масжидул Ҳарамда шаҳид бўлганларнинг хонадон аъзолари билан учрашганларида, ушбу Мино фожеасининг юз беришида Ол Сауднинг масъулиятсизлиги ва нолойиқлигига ишора қилиб шундай такидладиларки, агар Ол Сауд ҳокимлари Мино фожеасида айбсиз бўлсалар, ундай ҳолда масаланинг ҳақиқатини яқиндан ўрганиб чиқиш учун исломий халқаро текширув ҳайъатига ушбу ҳодисани ўрганиб чиқиб аниқлик киритишларига қаршилик қилмасликлари керак. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Мино фожеаси иши бўйича ва ушбу ҳодисанинг содир этилишини текшириб, ушбу масалага ойдинлик киритишда фақат Эрон ислом жумҳурияти саъй ҳаракат қилияпти холос деб таъкидладилар. Ул ҳазрат давлатларнинг ҳатто уламоларнинг, сиёсий фаолларнинг ва зиёлиларнинг шунингдек, ислом оламидаги етакчи экспертларнинг ушбу 7 минг нафардан иборат бўлган бегуноҳ шаҳидларга нисбатан жим туриб сукут сақлашлари, Ислом уммати учун улкан бало ҳисобланади деб айтдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Минодаги оғир ва аянчли ҳодисага ўхшаган масаларга нисбатан эътиборсиз ва бепарво бўлиш Ислом дунёси учун ҳақиқий мусибатдир. 

     Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, Мино фожеасининг тафсилотларига аниқлик киритишдан мақсад шундан иборатки, ушбу фожеанинг юз беришига бир йил ўтишига қарамай, Саудия арабистони ҳокимлари узр сўрашмади ва ҳатто минглаб ҳаж ибодатларини адо этаётган зиёратчиларнинг ҳаётдан кўз юмишига ҳам афсусланмади. Саудия арабистони ҳокимлари Мино фожеасида тегишли чора-тадбирларни кўрмаганлиги ва ҳаж мавсумини ташкил этишда жиддий ёндашмаганлиги боис, айбдор саналиб мудҳиш ҳодисани бошидан ўтказган мусулмонлар олдида жавоб бериши керак эди, лекин улар давогар ўрнига ўтишди ва бошқаларни айбдор деб намойиш этишди. Саудия арабистони ҳокимларининг Мино фожеасига нисбатан тутган позицияси ва ҳатти-ҳаракатлари агар қасдан бўлмасада, бироқ улар томонидан ушбу ҳодисани бошидан ўтказганларга ёрдам кўрсатмаганлиги ва бепарволиги сабабли жиноят ҳисобланади ва ушбу ошкора жиноят қаршисида сукут сақлаб туриш, омма афкорининг талабларига тўғри келмайди.

       Энди эса, минтақа масалалари бўйича сиёсий таҳлилчи Комилжон Собиров мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.

      Сиз сиёсий таҳлилчи Комилжон Собировнинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.

       Мино фожеасида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда жабрланган ҳожиларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг талаб этилиши уларнинг ҳаққи бўлиб, Саудия арабистонининг қилмишларига нисбатан эътиборсиз ва бепарво бўлиш Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда, Ислом олами учун ҳақиқий мусибат ҳисобланади. Ўтган йилда турли юртларнинг ҳожилари ҳаж амалларини адо этаётган пайтда юзага келган тиқилинчда қийин вазиятга тушиб қолишган ва оёқ остида қолишган. Лекин Саудия арабистони ҳуқуқ тартибот ходимлари ҳожиларга кўмак қилиб уларга нажот бериш ўрнига, уларни назорат қилиб туришган ва мазлумларни ушбу қийин вазиятдан чиқариш учун жиддий чораларни кўришмаган. Саудия арабистони расмийларининг ушбу қилмишларига нисбатан сукут сақлаб жим туриш мумкинми, деган саволни ўртага қўйиш айни ҳақиқатдир? Саудия арабистони режимининг ўтган йили Минода юз берган ҳодисадан кейинги ҳатти-ҳаракатлари ва сўнгра мусулмонлар жамоасининг катта конгресси кўринишидаги ҳаж масаласига нисбатан тутган ўрни исломий умматни заифлаштиришга қаратилган бўлиб, уларнинг ушбу қилмишлари Ислом дунёсининг ташвишланишига ва ушбу масалага нисбатан жиддий эътибор қаратишларига олиб келди.

     Ол Сауд режимининг ҳатти-ҳаракатларига бепарво қараш, ҳажнинг буюк конгрессида мусулмонларнинг иттифоқини намойиш этишда заифлаштирди ва исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда, Ислом дунёси икки муқаддас ҳарамни идора қилиш ва бошқариш учун ҳамда ҳаж масаласи юзасидан асосий чораларни кўриш бўйича фикр мулоҳаза юритмаса, Ислом уммати келажакда катта муаммоларга юзланади. Ол Сауд режимининг ҳаж ишларидаги қилмишлари ва шунингдек, Америка билан ҳамкорлиги шуни кўрсатмоқдаки, Саудия арабистони режими исломий умматга қарши турибди ва Яман, Сурия, Баҳрайн ҳамда Ироқ сингари юртларда мусулмонлар қонини тўкмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ишора қилгандек, Арабистон сиёсатининг ҳақиқати шундаки, Саудияликлар Ислом оламида бир гуруҳ манфурлар бўлиб, билиб ва базилар билмасдан мусулмонлар билан душманлик қилишмоқда. Ислом дунёси улар қаршисида қатъиятлик билан туриб Саудия арабистони арбобларидан яъни АҚШ ва Англиядан безор эканликларини эълон қилишлари лозим.          

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

 

 

Ёрлиқ