Баҳром Қосимий: Эрон минтақадаги энг таъсирчан мамлакатдир
Эрон ТИВ наттоғи дунё мамлакатлари амалда Эрон давлатининг ёрдамисиз Ўрта Шарқдаги муаммоларга ечим топишнинг эҳтимоли йўқ, деган хулосага келишган, деб айтди.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Баҳром Қосимий "Меҳр" ахборот агентлигига берган интервьюсида терроризмга қарши Эрон ислом жумҳуриятининг саъй ҳаракатлари ва катта тажрибалари Теҳрон давлати ҳар доим минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда нотинчликларнинг олдини олиш пайида бўлганининг яқол далилиди, деб изоҳлади.
Баҳром Қосимий ўз сўзларида АҚШнинг Эронга қарши психологик урушига тўхталиб, бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик Эроннинг принсипиал сиёсатидир. Бундан ташқари Теҳрон давлати Эрон хавфсизлиги учун жуда муҳим бўлган минтақа хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш учун бор куч -қудратини ишга солмоқда, деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи шунингдек, шубҳасиз Эронни тўҳмат қилишга қаратилган АҚШнинг психологик уруши абатта мағлуб бўлади деб таъкидлади.