Январ 07, 2019 12:44 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий мудофаа бўйича олий университети
    Эрон миллий мудофаа бўйича олий университети

Эрон Миллий мудофаа бўйича олий университети раиси бугунги кунда ИШИД такфирий террорчилик гуруҳи Афғонистонда жойлашиб, Марказий Осиё минтақасига кириб боришни ният қилган, деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон Миллий мудофаа бўйича олий университети раиси генерал Аҳмад Ваҳидий Теҳронда иш бошлаган  "Осиё ғарбидаги мудофаа ва хавфсизлик" халқаро йиғилишида сўзлаган нутқида  Осиё ғарби  мустамликачилик, босқинчилик, тажовузкорлик ва терроризмдан катта зарар кўрган минтақадир,  деб таъкидлади.

Генерал Аҳмад Ваҳидий  Суриядан АҚШ ҳарбийларининг чиқарилишига тўхталиб,  Суриядан АҚШ армиясини чиқариш жараёни қай даражада амалга оширилиши маълум эмас, аммо ушбу мавзудан қатъий назар, АҚШ бугунги кунда Сурияда мағлуб  бўлиб, таъсирсиз бир мамлакатга айланиб қолган,  деб изоҳлади.

Бугун Теҳронда Осиё ва Европаниниг мудофаа, хавфсизлик ва сиёсий шахсиятлари ва тадқиқотчилари иштирокида  "Осиё ғарбидаги мудофаа ва хавфсизлик " халқаро конференцияси иш бошлади.

Ёрлиқ