Зариф Трампга: кўзи ожизлар мамлакатида VR кўзойнаги таққанлар ҳам ожизлар
Январ 08, 2019 12:52 Asia/Tashkent
Кеча Эрон ТИВ раҳбари VR кўзойнак тақиб суратга тушган АҚШ президенти ва унинг маслаҳатчилари расмларини тарқатиб, минтақада Оқ уй сиёсатларининг қаттиқ мағлуб бўлганини эълон қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Твиттердаги саҳифасида, Трамп ва унинг маслаҳатчилари расмларини тарқатиб, қуйидагича комент қўйди: бир сурт мингта маънони англатиши мумкинлиги айтилади, аммо бу суратлар Яқин Шарқдаги АҚШнинг мағлуб бўлган сиёстлари тўғрисида минглаб маъноларни англатмоқда.
Кўзи ожизлар мамлакатида ҳатто VR кўзойнаги таққанлар ҳам ожиздирлар .