Зариф: Ҳиндистон оғир шароитда Эроннинг ёнида эди
(last modified Tue, 08 Jan 2019 14:32:02 GMT )
Январ 08, 2019 19:32 Asia/Tashkent
  • Зариф: Ҳиндистон оғир шароитда Эроннинг ёнида эди
    Зариф: Ҳиндистон оғир шароитда Эроннинг ёнида эди

Эрон ташқи ишлар вазири сешанба куни Ҳиндистоннинг саноат конфедерациясида Эрон ва Ҳиндистон иқтисодий йиғилишидаги чиқишида Теҳрон ва Янги Деҳли узоқ муддатли ва балки минг йиллик ҳамкорлик қилиб келган деб таъкидлади

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Ҳиндистон оғир шароитларда ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг ёнида эди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф сешанба куни Ҳиндистоннинг саноат конфедерациясида Эрон ва Ҳиндистон иқтисодий йиғилишидаги чиқишида шундай айтдики, Теҳрон ва Янги Деҳли узоқ муддатли ва балки минг йиллик ҳамкорлик қилиб келган. 

Эрон ва Ҳиндистон бир неча асрлар бирга яшаган ва ҳамкорлик қилган ҳамда икки халқнинг тижорат соҳасидаги вакиллари учун муштарак ва яқин ўхшашликлар мавжуд. 

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини янгилик эмаслигини айтиб, Эрон ислом жумҳурияти ўтган 40 йилда турли санкцияларни бошидан кечирганлиги маълум қилди. 

Эрон ва Ҳиндистон иқтисодий йиғилиши доирасида икки юртнинг савдо палаталари ва саноат, кон палаталари қўшма иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумлари имзоладилар.