Эрон олимлари замонавий атом ёғилғисини ишлаб чиқаришни 20 фойизга етказдилар
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси эронлик ядровий олимлар томонидан замонавий ёқилғини лойиҳалаштирилишини 20 фойизга етказганини маълум этди.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий Эрон мамлакати олимларининг ядровий илмни мукаммал даражада ўрганиб олганига тўхталиб, Исломий жумҳурият ядровий илм ва саноат соҳасида шу даражада ривожланиб бормоқдаки, ўта буюк ютуқ бўлган янги ёқилғини ишлаб чиқармоқда, деб таъкидлади.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси ўз сўзларида ҳозиргача эски ёқилғи билан ишлаб келган Теҳрон ядровий реакторлари эронлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда ривожланган ёқилғиларга мос бўлган модерн ёқилғи билан фаолият этмоқда. Ушбу ютуқлар реакторлар қудратини ошириш ва ундан фойдаланиш даражасини янада бксалтиришга замин яратган деб изоҳлади.
Али Акбар Солеҳий шунингдек Эроннинг ядровий соҳадаги яна бир ютуғи тажҳизотларга қўшимча ядровий саноатнинг маҳаллийлаштирилганидир, деб аниқлик киритди.