АҚШнинг Польшада Эронга қарши конференцияси ҳозирдан мағлубиятга учради
(last modified Tue, 15 Jan 2019 07:17:59 GMT )
Январ 15, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Польшада Эронга қарши конференцияси ҳозирдан мағлубиятга учради
    АҚШнинг Польшада Эронга қарши конференцияси ҳозирдан мағлубиятга учради

Рай ал-Явм рўзномасининг бош муҳаррири ва Араб дунёсининг машҳур ёзувчиси Абдулборий Атвоннинг айтишича, Польшада АҚШнинг Эронга қарши конференцияси ҳозирдан мағлубиятга учраши аниқ бўлди

Араб дунёсининг машҳур ёзувчиси ва Рай ал-Явм рўзномасининг бош муҳаррири Абдулборий Атвоннинг айтишича, Польшада АҚШнинг Эронга қарши конференцияси ҳозирдан мағлубиятга учраши аниқ бўлди. 

Рай ал-Явм рўзномаси бош муҳаррири Абдулбори Атвон ўз мақоласида АҚШнинг Суриядан ўз ҳарбийларини чиқаришга мажбур бўлганига ишора қилиб шундай ёздики, АҚШ ташқи ишлар вазирининг минтақага сафар қилишидан кўзланган мақсади, араб шайхлари яшайдиган минтақани янада кўпроқ талон-тарож қилишга қаратилган бўлиб, АҚШ томонидан Сурияга қарши ташкил этилган коалиция ўтган бир неча йиллар мобайнида ўзларининг биронта мақсадларига ета олмади. 

Абдулборий Атвон Майк Помпеонинг сафарини Эронга қарши жанг ва Ироилни ҳимоя қилиш ҳамда Араб-сунний НАТОсини ташкил этиш деб атади шунингдек, Американинг Суриядан чиқиб кетишини ва орқага чекинишини АҚШнинг барча минтақада мағлуб бўлганидан дарак беради деб атади.