Эрон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик протоколи имзоланди
Баку шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси ва Озарбойжон мудофаа вазири ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича протокол имзоланди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Бакуда Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Муҳаммад Боқирий ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов ўртасида имзоланган протокол асосида, томонлар турли соҳалар хусусан ҳарбий техника тармоғидаги муносабатларни янада кенгайтиришни таъкидладилар.
Генерал Боқирий Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасида имзоланган протоколдан кейин мухбирларга берган интервьюсида, Эрон давлатини Озарбойжон республикаси яхлитлигини ҳимоя қилишига ишора қилиб, Бакуга қилган сафарини икки мамлакат ўртасидаги ҳабий ва мудофаа соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун узоқ муддатли бир ҳаракат эканлигини қўшимча қилди.
Озарбойжон републикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов ўтказилган матбуот конференцияда Эрон давлатини Озарбойжон республикаси яхлитлигини ҳимоя қилишини олқишлаб, икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик ва мудофаа муносабатларининг ёрқин келажагини таъкидлади.