Осиё Кубоги: Эрон-Ироқ тўқнашуви дуранг билан тугади
(last modified Thu, 17 Jan 2019 05:37:11 GMT )
Январ 17, 2019 10:37 Asia/Tashkent
  • Осиё Кубоги: Эрон-Ироқ тўқнашуви дуранг билан тугади
    Осиё Кубоги: Эрон-Ироқ тўқнашуви дуранг билан тугади

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи ниҳоясига етмоқда. Бугун «D» гуруҳида ҳам сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Гуруҳ босқичининг энг марказий ўйинларидан бири – Эрон-Ироқ баҳсида голсиз дуранг қайд этилди. Натижада, ҳар иккала жамоа 7 тадан очко жамғарди. Тўплар нисбатига кўра эронликлар биринчи, ироқликлар иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқишди.

Ортда қолган 2 турда бир хил 6 очкодан жамғарган Эрон терма жамоаси Ироқ термаси билан беллашиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Голлар ҳисобидаги устунлик сабаб Эрон гуруҳда биринчи бўлди. Ироқ эса иккинчи ўрин билан плей-оффда рақибини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун «E» ва «F» гуруҳларида тўртта ўйин бўлиб ўтгач, гуруҳ босқичига якун ясалади. Нимчорак финал ўйинлари 20-22 январь кунларига белгиланган.

Осиё Кубоги—2019

3-тур баҳслари

16 январь, чоршанба

«D» гуруҳи

Эрон—Ироқ 0:0

Ёрлиқ