Осиё Кубоги: Эрон-Ироқ тўқнашуви дуранг билан тугади
Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи ниҳоясига етмоқда. Бугун «D» гуруҳида ҳам сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Гуруҳ босқичининг энг марказий ўйинларидан бири – Эрон-Ироқ баҳсида голсиз дуранг қайд этилди. Натижада, ҳар иккала жамоа 7 тадан очко жамғарди. Тўплар нисбатига кўра эронликлар биринчи, ироқликлар иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқишди.
Ортда қолган 2 турда бир хил 6 очкодан жамғарган Эрон терма жамоаси Ироқ термаси билан беллашиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Голлар ҳисобидаги устунлик сабаб Эрон гуруҳда биринчи бўлди. Ироқ эса иккинчи ўрин билан плей-оффда рақибини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун «E» ва «F» гуруҳларида тўртта ўйин бўлиб ўтгач, гуруҳ босқичига якун ясалади. Нимчорак финал ўйинлари 20-22 январь кунларига белгиланган.
Осиё Кубоги—2019
3-тур баҳслари
16 январь, чоршанба
«D» гуруҳи
Эрон—Ироқ 0:0