Генерал Боқирий: Эрон ва Озарбойжон республикаси чегаралари хавфсиз ва тинчдир
(last modified Thu, 17 Jan 2019 14:50:48 GMT )
Январ 17, 2019 19:50 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий
    Генерал Боқирий

Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси, Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги чегаралари тинч ва осойишта бўлиб, ушбу хавфсизлик икки мамлакат ўртасидаги тижорат айирбошлаши ва халқнинг бориб келишлари вазиятини янада яхшиланишига сабаб бўлади деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Бакуда Эрон ва Озарбойжон республикаси мухбирлари иштирокида ўтказилган матбуот конференцияда,  Эрон ва Озарбойжон республикаси чегара хизматлари ўртасидаги кенг-қамровли ҳамкорликлар  икки мамлакат чегараларида хавфсизлик ва тинчликни янада кучайишига сабаб бўлмоқда деб изоҳлади.

Генерал Боқирий шунингдек,  шимол-жануб  юк ташиш коридорини кенгайтириш, ҳамда  Рашт- Астара темир йўли каби лойиҳаларни амалга ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янада кучайтириш мумкин деб қўшимча қилди.

Генерал Боқирий ўз сўзларида Озарбойжон республикаси яхлитлиги ни Эрон учун жуда муҳим  эканлигини таъкидлаб,  Қорабоғ масаласи шунингдек Озарбойжон республикаси сарзаминларини ишғол этилганини фақат музокаралар йўли орқали ҳал қилиш керак. Аслида ишғолгарлик хусусан Озарбойжон республикаси сарзаминларини ишғол этилиши Эрон учун ҳам қабул қилиб бўлмайдиган мавзудир, деб аниқлик киритди.

  

Ёрлиқ