Лорижоний: Исломий Инқилоб ўтган асримизнинг буюк ютуғидир
(last modified Tue, 22 Jan 2019 12:18:42 GMT )
Январ 22, 2019 17:18 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Исломий Инқилоб ўтган асримизнинг буюк ютуғидир

Эрон парламенти раиси Исломий Инқилобни бугунги асрнинг энг буюк ютуғи эканлигини таъкидлади.

Бугун Эрон парламенти  Исломий Инқилобнинг 40 -чи йиллиги маросимини ўтказиш штаби аъзолари билан йиғилишда  Эрон Ислом Инқилобини қўллаб-қувватлашни мазкур штабнинг энг асосий ва муҳим иши- фаолияти деб атади.

Али Лорижоний ўз сўзларида Исломий Инқилоб шундай бир босқичдадирки душманлар унга қарши ҳийла- найрангларни бошлаган, шу сабабдан душманлар Исломий Инқилоб таъсири ва ролини камайтиришга уринишмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси Исломий Инқилобга қарши душманларнинг айрим иддаоларини асоссиз ва ўта мантиқсизлик эканлигини таъкидлаб, Исломий Инқилоб мустибид ва золим бир режимни бартараф этди ва хақчилликка асосланган ҳукуматни келтирди деб изоҳлади.