Эрон ТИВ наттоғи: АҚШ Венесуэлла ички ишларида ноқонуний аралашмоқда
(last modified Thu, 24 Jan 2019 13:16:32 GMT )
Январ 24, 2019 18:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ наттоғи: АҚШ Венесуэлла ички ишларида ноқонуний  аралашмоқда

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи , Эрон ислом жумҳурияти Венесуэлла ишчки ишларида бегоналарнинг ҳар қандай аралашуви ва ё бу мамлакат халқига қарши ҳатти -ҳаракатлар ва давлат тўнтарувини ташкил этиш учун уринишлар каби ҳар қандай ноқонуний сиёсатлар қаршисида тура олиб, Каракас давлати ва Венесуэлла халқини ҳимоя этади деб таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий    Венесуэлладаги сиёсий ихтилофлар ва  мушкилотлар мамлакат халқи ва давлати томонидан қонуний ва осойишта йўллар  билан ҳал этилишига умид билдирди.

АҚШ давлати  Каракас давлатига босимлар ўтказиш ва Венесуэлла  давлати мухолифларини  қўллаб- қувватлаши билан  АҚШга қарши сиёсат олиб бораётган Каракаснинг қонуний давлатига барҳам беришни мақсад қилган.

Венесуэлла миллий конгрессининг лавозимидан четлатилган раиси Жуан Гуайдо АҚШ ҳимоятлари остида ўзини мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб эълон этган.

Венесуэлла президенти Николас Мадуро ҳам АҚШ аралашуви  ва дахолатларига кўрсатган аксиламалида,АҚШ дипломатлари 72 соат ичида Венесуэлла ҳудудларини тарк этишлари керак деб айтди.