Шамхоний: Эрон коинот дастурларини янада ривожлантиришни таъкидлади
(last modified Tue, 29 Jan 2019 08:16:21 GMT )
Январ 29, 2019 13:16 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Эрон коинот дастурларини янада ривожлантиришни таъкидлади
    Шамхоний: Эрон коинот дастурларини янада ривожлантиришни таъкидлади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон мамлакатнинг коинот технологиясининг юқори аниқлигини янада ошириш учун доимий саъй-ҳаракат қилишни кўзда тутган деб маълум қилди

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби бугун сешанба куни Теҳрондаги Илм ва санъат университетида коинот технологияси ва уни татбиқ этиш бўйича миллий конференциядаги чиқишида ғарб ва сионистик режим  оммавий ахборот воситалари томонидан Эроннинг коинот дастурларига боғлиқ мавзуларни, ракета имкониятларини ривожлантиришга қаратиш каби иғвогарлик провакацияларини омма афкорини чалғитишга қаратилган деб атади. 

Шунингдек, адмирал Шамхоний Эрон ҳарбий ракетараларни янада ошириш учун илмий ва ижроий режалари бўлмаган ва фақат ўз ҳарбий докторинасига асосан, юқори аниқликни янада ошириш учун доимий саъй-ҳаракат қилишни кўзда тутган. 

Эрон миллий хавфсизлик олий кеннгаши котиби Сионистик режимнинг омма афкорини чалғитиш ва ўз қудратини кўрсатиш учун янгича тарғибот-ташвиқот ишларига тўхтатилиб, шундай айтдики, Сионистик режим учун ўзининг вазирлар маҳкамасини хавфсизлик манбасига айлантиришдек шармандалик бўлмаса керак.