Эрон президентининг биринчи ўринбосари ва Сурия президенти учрашди
Эрон ислом жумҳуриятининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирийнинг таъкидлашича, Эрон ва Сурия чуқур алоқаларга ва дўстона муносабатларга эга
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирийнинг таъкидлашича, Эрон ва Сурия чуқур алоқаларга ва дўстона муносабатларга эга.
Унга кўра, Теҳрон ва Дамашқ ҳар доим қийин пайтларда бир-бирини қўллаб-қувватлаган ва бугун ҳам муаммоларни четлаб ўтишда ҳамда тараққиёт ва ривожланиш сари олға боришда ҳам бир-бирига ёндашади ва ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик руҳида иш олиб боради.
Жаҳонгирий, Сурия давлати ва халқининг террорчилар устидан эришилган ғалабаларини юқори баҳолади ва шундай таъкидладики, агар ИШИД террорчилик гуруҳи минтақада давлат ташкил этганида ва террорчи гуруҳлар йўқ бўлмаганида , ғарбликлар ўз юртларида ноинсоний жиноятлар ва зўравонликлар ва террорчилик ҳодисиларига гувоҳ бўлишар эди.
Сурия президенти Башар Асад ҳам ушбу учрашувда Исломий инқилоб раҳбарига миннатдорчилик билдириб, Эрон давлати ва миллатининг Сурияда террорчиларга қарши курашдаги ёрдамларини юқори баҳолаб ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.