Америка жосуслик ташкилотлари Эроннинг Баржомга содиқ эканлигини эътироф қилишди
Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатларига хилоф тарзда Американинг жосуслик ташкилотлари Баржом номли ядровий келишувига Эроннинг содиқ эканлигини тан олишмоқда.
Америка жосуслик бошқармаси раҳбарлигини ўз зиммасига олган Америка миллий жосуслик бошқармасининг раиси Дон Котес Америка сенати қошидаги разведка комитетида, бизнинг нуқтаи назаримизга кўра, Эрон ҳозирги пайтда ядровий қурол-яроқларни ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган фаолиятларни амалга ошираётганига ишонмаймиз,-деб қатъийлик билан таъкидлади.
Америка марказий разведка бошқармасининг раиси Жинна Хаспел ҳам ушбу йиғилишда ҳозирги кунда Эрон Баржом ядровий келишувига риоят этиш масаласида техник нуқтаи назаридан содиқ қолмоқда,-деб таъкидлади.
Бироқ, бундан олдин Дональд Трамп ва унинг маслаҳатчилари, жумладан ташқи ишлар вазири Майк Помпео ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Больтон очиқ ёки билвосита ядровий келишувларга риоят этиш масаласида Эрон ёлғон гапиради,-деб айблов қуйишган эди.
Америка президенти Дональд Трамп ҳам ядровий келишув Эронни ядровий қурол-яроқларни ишлаб чиқаришдан қайтармайди деган баҳонаси билан халқаро кўп томонлама келишувдан чиқиб, ошкора тарзда БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюциясини поймол этди.
Энди, Баржом ядровий келишувидан Американинг чиқишидан 9 ой ва Америка томонидан Эронга қарши нефт ва банк системасига қарши санкцияларни қайта жорий этишидан 3 ой ўтгач, жосуслик бўйича Американинг муҳим ташкилотлари Эрон ядровий келишув баробарида ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолмоқда, -деб таъкидлашмоқда.
Трамп томонидан тайинлаган ва Америка кобинетига аъзо шахслар ҳам ядровий келишувга Эроннинг риоят этишини эътироф этишлари Дональд Трамп ва унинг маслаҳатчиси Жон Больтон учун яхши хабар эмас.
Давид Санжер ва Жолиен Баренз 29 январ куни нашр этилган Нью Йорк Таймз газетасида, Шимолий Корея ва Эрон ҳақида Америка разведка бошқармасининг баён этган таҳлили Дональд Трампнинг таҳлили билан зиддир,-деб эълон қилишди.
Ҳар ҳолда, Дональд Трамп ва унинг маслаҳатчилари томонидан муҳим ва нозик масалалар, жумладан Эрон билан ядровий келишув, Корея ярим оролида музокара жараёнлари ва Ўрта Шарқда террористик фаолиятлар масалаларида амалга оширган нотўғри ва салбий хатти-ҳаракатлари Америка жосуслик ташкилотлари расмийларининг аксиламал кўрсатишлари сабабига айланган.
Бундай вазъиятда, Трамп ва Больтон каби шахсларнинг урушқоқлик руҳиясини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, Америка разведка бошқармаси расмийлари томонидан баён этилган нуқтаи назар Оқ Уй томонидан қабул қилиниши ҳақида шак-шубҳалар мавжуддир.