Қосемий: Террорчилар ўзларининг шум ниятларига ета олмайди
(last modified Mon, 04 Feb 2019 13:27:32 GMT )
феврал 04, 2019 18:27 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Террорчилар ўзларининг шум ниятларига ета олмайди
    Қосемий: Террорчилар ўзларининг шум ниятларига ета олмайди

Баҳром Қосемий, Ироқнинг Балад шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати ва эронлик зиёратчилар автубусига уюштирилган террорчилик ҳужумидан афсусда эканлигини билдириб, ушбу душманона ва ноинсоний ҳаракатларни кескин қоралади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий, Ироқнинг Балад шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати ва эронлик зиёратчилар автубусига уюштирилган террорчилик ҳужумидан афсусда эканлигини билдириб, ушбу душманона ва ноинсоний ҳаракатларни кескин қоралади. Мазкур террорчилик ҳужумларида бир қанча эронликлар ҳам шаҳид бўлишди ва оғир тан жароҳати олишди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг ва Эроннинг Бағдоддаги элчихонасининг мазкур ҳодисада жароҳат олган эронлик зиёратчиларни аҳволини ўрганиб чиқишини ва ҳодисага нисбатан ўз муносабатини билдиришини маълум қилди. 

Ўтган куни Ироқ шимолидаги Салоҳиддин вилоятида эронлик зиёратчилар гуруҳига қарши террорчилик ҳужуми содир этилди. Ушбу террорчилик ҳаракатларида бир нафар эронлик шаҳид бўлди ва яна 9 нафари оғир тан жароҳати олди.