феврал 04, 2019 19:10 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Чобаҳор порти минтақа мамлакатларини бирлаштиради
    Эроннинг Чобаҳор порти минтақа мамлакатларини бирлаштиради

Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятининг  портлар ва денгизчилик бўйича бош директорига кўра, Чобаҳор порти Ҳинд океанининг шимолида жойлашган ва денгизга чиқиш учун қулай имконият ҳисобланади

Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятининг  портлар ва денгизчилик бўйича бош директори Беҳруз Оғойи душанба куни Уммоннинг Теҳрондаги элчиси Саъуд Бин Аҳмад Холид Ал-Бервонийнинг Чобаҳордаги Шаҳид Беҳиштий портини кенгайтириш лойиҳасини кўздан кечириш жараёнида шундай айтдики, Чобаҳор порти Афғонистон ва қуруқлик билан ўралган мамлакатларнинг Уммон ва Ҳинд океанига чиқишлари учун энг қисқа йўл ва энг арзон ҳисобланади. 

Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятининг  портлар ва денгизчилик бўйича бош директорига кўра, Чобаҳор порти Ҳинд океанининг шимолида жойлашган ва денгизга чиқиш учун қулай имконият ҳисобланади. 

Шунингдек у мазкур Чобаҳор портининг минтақадаги энг қулай ва энг катта порт эканлигини таъкидлаб иқтисодий ривожланишда катта таъсирга эга эканлигини қайд этди. 

Ёрлиқ