феврал 04, 2019 20:13 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Хандоб тадқиқот реакторида 18 кислороди ишлаб чиқарилди
    Солеҳий: Хандоб тадқиқот реакторида 18 кислороди ишлаб чиқарилди

Эрон марказининг Арок вилоятидаги "Хандоб" тадқиқот реакторида 18 мусбат кислороди 97 фоиз софликда ишлаб чиқарилди 

Эрон атом энергетика ташкилоти раисига кўра, Эрон марказининг Арок вилоятидаги "Хандоб" тадқиқот реакторида 18 мусбат кислороди 97 фоиз софликда ишлаб чиқарилди. 

Али Акбар Солеҳий душанба куни Арок вилоятининг Меҳр Хандоб шифохонасини фойдаланишга топшириш маросими доирасида шундай айтдики, ушбу реакторда 18 мусбат кислород 60 килограм сиғимида ишлаб чиқариш учун замин яратилди. 

Унга кўра, Эрон ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш билан ПТ дориларини ишлаб чиқариш соҳасида ўзини ўзи таъминлайдиган даражага етди ва ушбу маҳсулотларни бошқа мамлакатларга экспорт қилишни имконияти ҳам яратилди. 

Эрон атом энергетика ташкилоти раисининг маълум қилишича, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 3-4 йил вақт кетди. Эронлик ёш олимлар кечаю кундуз тинимсиз меҳнатлари ва кучли саъй-ҳаракатлар эвазига эришилди. 

Ёрлиқ