Оятуллоҳ Гулпойгоний: мусулмонлар Мадинада бегуноҳ болакайнинг шаҳид этилганини кескин қоралаши керак
(last modified Sun, 10 Feb 2019 12:39:52 GMT )
феврал 10, 2019 17:39 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Гулпойгоний: мусулмонлар Мадинада бегуноҳ  болакайнинг шаҳид этилганини кескин қоралаши керак

Эрон диний пешволаридан бири Оятуллоҳ Лутфуллоҳ Софий Гулпойгоний, Арабистоннинг Мадина шаҳрида ваҳоббийлардан бири томонидан шиа мазҳабидаги болакайни шаҳид этилганини кескин қоралаб, Халқаро ҳамжамият бундай ваҳшиёна ва золимона жиноят қаршисида сукут қилмаслиги зарур деб таъкидлади.

Ўз онаси билан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг пок марқадларини зиёрат қилиш учун Мадинага йўл олган арабистонлик шиа мазҳабидаги Закариё Бадр Али Ажжобир такси ҳайдовчиси бўлган  ваҳоббийлардан бири томонидан ваҳшийларча қатл этилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрондаги диний пешволаридан бири Оятуллоҳ Лутфуллоҳ Софий Гулпойгонийнинг идораси чиқарган баёниясида,  ислом ва инсониятга зид қарашга эга бўлган малъун бир ваҳоббий томонидан Мадина шаҳрида шиа мазҳабидаги болакайни шаҳид этилгани, узоқ йиллардан бери ҳарамайни шарифайн ва Қуръони карим нозил бўлган сарзаминда халқни гумроҳ ва хўрликка дучор этиб, Худодан узоқлаштирган ва зоҳирда инсон ва ботинда инсон бўлмаган  ёвуз кимсаларнинг ишидир деб эълон этган.

Оятуллоҳ Лутфуллоҳ Софий Гулпойгоний ушбу жиноят қаршисида исломий мамлакатларнинг жиддий позиция тутишга даъват қилди.