Оятуллоҳ Омелий Лорижоний: Эрон халқи душманнинг золимона санкцияларига қарамай орқага чекинмайди
(last modified Mon, 11 Feb 2019 08:38:49 GMT )
феврал 11, 2019 13:38 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Омелий Лорижоний: Эрон халқи душманнинг золимона санкцияларига қарамай орқага чекинмайди
    Оятуллоҳ Омелий Лорижоний: Эрон халқи душманнинг золимона санкцияларига қарамай орқага чекинмайди

Эрон суд ҳокимияти раисига кўра, исломий жумҳурият тизими душманлари хусусан АҚШ ва унинг измида бўлган мамлакатлар шуни билишлари керакки, Эрон халқи золимона санкциялар ва босимларга қарамай ўзининг инқилобий йўлидан чекинмайди

Эрон суд ҳокимияти раиси Оятуллоҳ Содеқий Омели Лорижоний бугун душанба куни 22-Баҳман кунидаги намойишлар маросимидаги нутқида, Теҳронда мухбирлар билан қилган суҳбатида шундай айтдики, 22-Баҳман кунида намойишлардан кўзланган мақсаднинг энг муҳими шундаки, Эрон халқи душманларга ҳеч қачон таслим бўлмайди. 

Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ҳам 22-Баҳман кунидаги кўча намойишларига бағишланган маросимдаги нутқида, халқнинг 22-Баҳман кунидаги намойишларда қизғин ва кенг кўламда иштирок этишлари душманларни маюс қилади деб таъкидлади. 

Эрон исломий жумҳурияти ички ишлар қўмондони генерал Ҳусайн Аштарий ҳам 22-Баҳмандаги намойишлар тадбирида қилган нутқида шундай айтдики, 22-Баҳманда мамлакат масъуллари ва халқининг қизғин ва жўшқин иштирок этишлари душманларни ноумид қилади.   

Ёрлиқ