Зариф: Сионистик режим минтақа ва дунё муаммоси ҳисобланади
(last modified Tue, 12 Feb 2019 06:21:54 GMT )
феврал 12, 2019 11:21 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Ғарбий Осий минтақа ва жаҳоннинг муаммоси бу тажовузкор ишғолгар сионистик режим ҳисобланади

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Бейрутда Ливан ташқи ишлар вазири Жуброн Босил билан қўшма ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, бошқаларнинг сунъий хатарларни юзага келтириб, минтақада Фаластин масаласини униттиришларига йўл қўймаслик керак. 

Шунингдек, Зариф Сурия бўҳронига тўхталиб шундай айтдики, Сурия бўҳронининг ҳал этиш йўли бу ушбу мамлакат халқи томонидан амалга ошади ва ушбу мамлакатда Сурия давлатининг рухсатисиз кириб олган хориж ҳарбийлари, мамлакатдан чиқиб кетишлари керак. 

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ душанба куни ҳам Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашганида Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ва Эрон масъуллари ва халқининг Ливан, Фаластин ҳамда Сионистик режимга қарши кураш олиб бораётган минтақа халқларини ҳамда муқовамат ҳаракатини ҳимоя қилишларини юқори баҳолаб ўз миннатдорчилигини билдириб, мазкур ҳимоя қилиш ҳаракатлари барча фитналарга ва босимларга қарамай давом эттирилишига умид билдирди.