Эрон президенти Тожикистон президентига мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади
(last modified Sat, 10 Sep 2016 13:08:31 GMT )
сентябр 10, 2016 18:08 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Тожикистон президентига мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликларнинг кенгайишини икки давлат манфаатлари доирасида амалга ошмоқда деб айтди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликларнинг кенгайишини икки давлат манфаатлари доирасида амалга ошмоқда деб айтди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний жума куни Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ушбу мамлакат президенти Имомали Раҳмонга йўллаган табригида, Эрон ва Тожикистон тиллаларининг бир бирига чамбарчас боғлиқ эканлиги ва қадимий маданият ҳамда ҳақиқий боғлиқликлар турли соҳаларда ўзаро ва муштарак ҳамкорликларга асосан ҳамда икки юрт ўртасида яхши алоқаларни олдингидан кўра янада ривожлантиришга турки бўлади деб таъкидлади. Ҳасан Руҳонийни табригида келишича, Эрон Тожикистоннинг мустақилликка эришган пайтиданоқ, ушбу мамлакат халқи билан бирга бўлган ва ҳар доим дўстона ва кенг қамровли алоқаларни ўрнатиш билан муштарак ҳамкорликлар доирасида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришга саъй-ҳаракат қилган. Шунингдек, Эрон президенти Тожикистон давлатига ва халқига муваффақият ва омадлар тилаб қолди.