Саудия арабистони ҳокимларининг жоҳилона такаббурлиги уларнинг сиёсатларига соя солди
(last modified Sat, 10 Sep 2016 13:50:48 GMT )
сентябр 10, 2016 18:50 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони ҳокимларининг жоҳилона такаббурлиги уларнинг сиёсатларига соя солди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Саудия арабистони ҳокимларининг жоҳилона такаббурлиги уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва сиёсатларига соя солди деб айтди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Саудия арабистони ҳокимларининг жоҳилона такаббурлиги уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва сиёсатларига соя солди деб айтди. Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бугун шанба кунги чиқишида шундай айтдики, худони уйини зиёрат қилувчиларнинг кўпларининг шаҳид ва мажруҳ бўлишига олиб келган Мино фожеаси масъулиятсизлик ва бепарволикдан ҳам етарлича чора тадбирлар кўрилмаганлиги боис юз берган. Ушбу фожеадан ҳеч қачон Ол Салмоннинг қўли пок бўлмайди. Али Шамхоний Саудия арабистонининг Мино фожеасида қурбон бўлганларнинг яқинларига товон беришда ҳуқуқий ва гуманитар тамойилларга риоя қилмаётганлигига ишора қилиб, шундай изоҳлаб ўтдики, Минода шаҳид бўлганларнинг хонадон аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш учун ушбу ҳодисанинг келиб чиқишида сабабчиларга жазо бериш учун лозим бўлган чоралар халқаро ва ҳуқуқий имкониятлардан келиб чиқиб тадбиқ этилади.