Хош-Зоҳидон магистралида содир этилган террорчилик ҳодисасининг саккиз нафар омили қўлга олинди
Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг бош прокурорининг маълум қилишича, ушбу вилоятнинг ҳарбий ва хавфсизлик кучлари ҳамда ички ишлар ходимларининг тезкор-қидирув ишлари натижасида ҳозиргача Хош-Зоҳидон магистралида содир этилган террорчилик ҳодисасига алоқадор саккиз нафар айбдор қўлга олинган
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг бош прокурорининг маълум қилишича, ушбу вилоятнинг ҳарбий ва хавфсизлик кучлари ҳамда ички ишлар ходимларининг тезкор-қидирув ишлари натижасида ҳозиргача Хош-Зоҳидонда содир этилган террорчилик ҳодисасига алоқадор саккиз нафар айбдор қўлга олинган.
Иброҳим Ҳамидий бугун пайшанба кунги чиқишида маълум қилишича, ушбу айбланувчиларнинг икки нафари кеча ва бугун қўлга олинди. Буларнинг ичидаги олти нафари эса, олдинги кунларда қўлга олинган.
Шунингдек, портлатилган автомобилнинг эгаси бўлмиш бир нафар аёл ҳам Хош туманида қўлга олинди. Ушбу террорчилик ҳаракатларини амалга оширган гуруҳнинг уйларидан 150 килограм ва 600 килограм портловчи моддалар топилган.