феврал 25, 2019 20:34 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Фотимаи Заҳро (с) валодат кунлари барча мусулмонларга  муборак бўлсин

Эртага (сешанба куни) ҳижрий-шамсий 1397 йил исфанд ойининг еттинчи куни (ҳ.қ 1440 жумодиюс-сони ойининг 20-чиси) милодий ҳисоб билан 2019 йил 29 феврал куни Расули Акрам (с) ҳазратларининг қизлари ҳазрат Фотимаи Заҳро (с) саодатли валодат топган кунлари билан тўғри келади.

Ҳижратдан олдинги  8-йили жумодиус соний ойининг 20-куни исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)-нинг суюкли қизлари ҳазрат Фотима Заҳро саломуллоҳу алайҳо дунёга келди. У ваҳий нозил бӯладиган муборак хонадонда падари бузруквори Расули акрам (с) -нинг тарбиясида илм, фазилат ва камолотнинг юксак даражаларига эришди. 

Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳо адолат ва тақвонинг маҳзари бӯлган ҳазрат Али алайҳиссаломга  никоҳ қилинди. Жаннат аёлларининг сарвари бу муборак хонадонда ӯзининг аёллик ва оналик вазифасини сидқидилдан бажариб, Имом Ҳасан, Имом Ҳусейн алайҳимуссалом ва ҳазрат Зайнаб саломуллоҳу алайҳо каби буюк инсонларни тарбиялаб,  вояга етказди.

Ҳазрат Фотима саломуллоҳу алайҳо барча соҳаларда дунё аёллари учун ибрат намунаси ҳисобланади ва  Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний (р.а) -нинг таваллуд топган куни билан тўғри келадиган ул ҳазратнинг валодат топган куни "она " ва аёлларни эъзозлаш куни сифатида нишонланади.

Ёрлиқ