Эрон ҳаво мудофаа кучларининг янги ютуқлари намойиш этилди
"Муин-40" радар ва навигация системаси ва пассив радар тизими "Носир-40" Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг Хотамул-Анбиё ҳаво мудофаа кучлари қомондони генерал Алиризо Соҳибийфард ҳузурида намойиш этилди.
Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, "Муин-40" радари шаҳар муҳити ва унинг атрофида Круз ракеталари ва паст учадиган мақсадларни кашф этиш қобилиятига эгадир.
Ҳеч қайси самолётлар ҳамда душман маълумотларини тўплайдиган системалар бу радарни кашф этиш қудратига эга эмас.
"Носир-40" навигацион радар тизими ҳам мақсадларнинг географик мавқеини тайинлаш, баландликни аниқлаш имконияти, зовияларни аниқ белгилаш ва бошқа радарлар билан маълумотларни алмаштиришда юксак қобилиятга эгадир. Шунингдек, бу система бир вақтнинг ўзида тижорат ва ҳарбий соҳада ҳам ишлатилиши мумкин.
"Носир-40" навигация радар тизимининг масофаси 400 километрни ташкил этади.
"Носир-40" навигация радар тизимини яратиш технологияси дунёнинг саккизта ивожланган мамлакатида мавжуддир.