март 03, 2019 15:23 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Хош террористик ҳодисасидаги омиллардан қасос олишни таъкидлади

Эрон миллий хавфсизлик кенгашининг бош котиби Зоҳидондаги Хош йўлида содир этилган террористик ҳодисасининг сабабчиларидан қасос олиш ишчи дастурга киритлган,-деб айтди.

 13 феврал куни Систон ва Булучистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон автомобил йўлида Эрон чегарачиларини ўз ичига олган автобус террористик ҳужумга юзмаюз бўлди. Натижада 27 нафар чегарачилар шаҳид бўлишди ва 13 нафари эса тан жароҳатлари олишди. "Жайшул-Зулм" номли террористик гуруҳ бу ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олди. 

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг бош котиби Али Шамхоний бугун "Эрон оғзаки тарихи" миллий иккинчи йиғилиши доирасида журналистлар тўпламида Зоҳидоннинг Хош автомобил йўлида террористик ҳодисасининг унсурларидан қасос олиш учун миллий хавфсизлик олий кенгаши ўтказган йиғилишнинг натижаси ҳақида берилган саволга Покистон давлати инқилобга зид бўлган гуруҳлар киришининг олдини олиш учун ўз чегара хавфсизлигига кафолат бериши керак,-деб жавоб берди. 

Шамхоний Эрон Ислом Жумҳурияти маслаҳатчиларининг Сурияда ҳузур топишлари ҳақида Сурия давлатининг истак-хоҳиши билан Эроннинг маслаҳатчилари ушбу мамлакатда ҳузур топишган,-деб қўшимча қилди. 

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг бош котиби Эроннинг ракеталар қудрати ҳақида Теҳрон ракеталарнинг қудратини аниқлайдиган тўрт жиҳат, яъни тез тайёрлаш, аниқлик, йўқ қилиш қудрати ва масофа жиҳатларига тегишли масалаларда ҳеч ким билан маслаҳат қилмайди ва ҳеч қайси бир мамлакатдан ҳам ижозат олмайди,-дея таъкидлади.

  

Ёрлиқ