Қосимий: Эрон ички ва ташқи масалаларида бошқа давлатлардан ижозат олмайди
(last modified Mon, 04 Mar 2019 13:33:05 GMT )
март 04, 2019 18:33 Asia/Tashkent
  • Қосимий:  Эрон ички ва ташқи масалаларида бошқа давлатлардан ижозат олмайди

Эрон ТИВ -и наттоғи Эрон ислом жумҳурияти шарт қабул қилмайди шунингдек ички ва ташқи масалаларида ҳам ҳеч қачон бошқалардан ижозат олмайди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшиттиришларнинг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий  Европа Иттифоқини Эроннинг минтақадаги нуфузини камайтириш шарти билан Эрон билан иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириши хусусида тарқатилган айрим хабарлар борасида ички ва ташқи мухбирлар билан ўтказган матбуот- конференциясида,  АҚШ ва сионистик режимнинг қарши чиқишига қарамай, Эроннинг минтақадаги нуфузи халқона ва табиий бир нуфуздир, шунингдек давлат ва ҳукуматига ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ деб изоҳлади.

Қосимий ўз сўзларида  Эроннинг минтақадаги маънавий нуфузини у ё бу мамлакат қаршилиги ва мухолифати билан барҳам беришнинг имкони йўқлигига тўхталиб, Эрон давлати эга бўлган етарлича мустақиллик билан  минтақа ва халқаро миқёсидаги сиёсатларини давом эттиради деб қўшимча қилди.

Қосимий шунингдек,  Систон минтақасида амалга оширилган терактдан сўнг Теҳрон ва Исломобод алоқаларида вужудга келган кескинликларга ишора қилиб, айни ҳолда Эрон давлати Покистон давлатидан  икки мамлакат чегаралари хавфсизлигини таъминлашда жиддий саъй-ҳаракат қилишини сўраб, бу мақсадда Эрон ва Покистон масъуллари  телефон  орқали суҳбатлашган деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ наттоғи ўтказилган конференцияда дедики, Эрон давлати Ҳиндистон в Покистон ўртасида дўстлик ва тинчликни яратиш учун бор куч қудратини ишга солади.