Зариф Америка ва сионистик режим ишғолгарликлари ҳақида огоҳлантириш берди
Эрон ташқи ишлар вазири Суриянинг ишғолий Жўлан тепаликлари ҳақида Америка президентининг қабул қилган қарорига муносабат билдириб, Араб давлатларига улар ўз садоқатларини қанчаки изҳор этмасинлар, Америка ва сионистик режим уларнинг ерларини ишғол этишади,-деб огоҳлантирди.
Ирна ахборот агентлигининг пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, Зариф Твиттер саҳифасида ёзган ўз паёмида, ўтган йили ишғолий Қудс ҳақида амалга оширган сайъ-ҳаракатидан кейин Суриянинг ишғолий Жўлан тепаликлари ҳақида Трампнинг ўзбошимчалик билан қабул қилган қарори мусулмонлар ва араб мамлакатлари учун бир огоҳлантиришдир,-деб ёзди.
Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида ёзган ўз паёмининг охирида #LetUsUnitе (келинг бирлашайлик ) ҳаштагидан фойдаланди.
Америка президенти Дональд Трамп БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюциясини поймол этиб, халқаро меъёрларга хилоф тарзда Суриянинг ишғолий Жўлан тепаликлари сионистик режимники эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатга имзо чекдиким, бунинг оқибатида Вашингтон ишғол этилган Жўлан тепаликлари сионистик режимники эканлигини расман тан олди.