Эрон Нефт вазири Россиянинг Энергетика вазири билан мулоқот қилди
апрел 02, 2019 16:49 Asia/Tashkent
Эрон Нефт вазири кеча Москвада Россиянинг Энергетика вазири билан жаҳон нефт бозоридаги сӯнгги ӯзгаришлар ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар тӯғрисида мулоқот қилди
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Бижан Номдор Зангане ва Александр Новак мулоқот чоғи жаҳон нефт бозоридаги сӯнгги ӯзгаришлар ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар масалаларини муҳокама қилишди.
Эрон ва Россия муносабатлари белгиланган режа асосида яхши ривожланаётганини таъкидлаган Россия Энергетика вазири илова қилди: биз давлатларимиз раҳбарларининг ӯзаро ҳамкорликлар мажмуасини такомиллаштириш ҳақидаги сиёсатларини амалга ошириш ниятидамиз.
Ёрлиқ