Исроил режимининг янги жинояти/ тинчлик учун фарёд қилган қизалоқни шаҳид қилди
(last modified Sat, 24 May 2025 14:22:44 GMT )
май 24, 2025 19:22 Asia/Tashkent
  • Исроил режимининг янги жинояти/ тинчлик учун фарёд қилган қизалоқни шаҳид қилди
    Исроил режимининг янги жинояти/ тинчлик учун фарёд қилган қизалоқни шаҳид қилди

Ижтимоий тармоқларда таниқли бўлган фаластинлик қизни шаҳид бўлиши сионистик режимнинг болаларга қарши жиноятларини қоралаш тўлқинини келтириб чиқарди.

Уруш зулматининг бағрида адолат сўраб фарёд қиладигановоз ва фарёд эди. Ёш бўлишига қарамай, Ғазода қаршилик ва умид рамзига айланган қизалоқ Яқин Хизр Ҳамоднинг овози. Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  бу овоз сионистик режимнинг тинимсиз бомбардимонлари жараёнида сокит ва нобуд бўлди.Маҳаллий Фаластин манбалари, фаластинлик курашувчи қизбола Яқинниг Ғазо бўлгаси марказидаги  Дейр-ал-Балоҳ ҳудудига уюштиридган ҳаво ҳужумида шаҳид бўлганини тасдиқлади. Яқин ёш бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқларда таниш чеҳрага айланганди. Унинг Ғазо бўлгаси болаларини ҳимоя қилган жарангдор овози уларнинг чексиз зулмидан сўзлаб, дунёга чақирди. Аммо бугун унинг овози ҳам ана шу тизимли жиноятлар қурбони айланди. Бу фаластнинлик қизалоқнинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабар тезда интернетда тарқалиб, фойдаланувчилар  орасида қайғу ва ғазаб тўлқинини уйғотди. Кўпчилик бу жиноятни бир неча ойлардан бери Ғазода бегуноҳ болаларни қурбон қилиб келаётган сионистик режимнинг геноцид сиёсатнинг давоми деб атади.

фаластинлик қизалоқ Яқин

 

2023-йил 7-октябрдан бери Ғазо тарихидаги энг қонли фасллардан бирига гувоҳ бўлди. Инсон ҳуқуқлари  бўйича кўплаб ҳисоботларда ҳам сионистик режим атайлаб болаларни нишонга олади деб таъкидлаган. Халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг Болалар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси бир неча бор қоралаган жиноят. Бу кўп марта қораланган аммо бу қоралашлар Ғазо бўлгасида ҳимоясиз болаларнинг ўлдирилишини ҳеч қачон тўхата олмади.

Яқин