Инқилоб Раҳбари: Сочқчилар корпусига қарши АҚШнинг бачкана сиёсатлари самарасиз қолади
Исломий Инқилоб муззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Эрон халқи ва Исломий Инқилобни мудофаа этишдаги илғор ва фаол ишлари туфайли АҚШ бу корпусга қарши душманона сиёсатлар олиб бораётганини таъкидлаб, АҚШ ва бошқа нодон душманлар 40 йилдан бери бор куч -қудрати билан Эрон ислом жумҳуриятига қарши душманона сиёсатлар олиб боришмоқда, аммо улар ҳеч қандай номаъқулчилик қилишолмади деб айтдилар.
Кеча Сайидушшуҳадо Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари ва соқчилар куни муносабатида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Исломий Инқилоб соқчилар корпуси етакчилари ва уларнинг аҳли оилалари билан учрашганида, Исломий Инқилоб соқчиар корпуси турли майдонларда душманга қарши курашнинг олдинги чизиғида турганини таъкидлаб, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳам амалиёт майдонларида, чегараларда, ҳатто бундан бир неча минг километр узоқликда Ҳазрат Зайнаб / саломуллоҳи алайҳо / ҳарамлари атрофида ҳам пешқадамлик қилиб, душманга қарши сиёсий майдонларда ҳам устунлигини намоён этмоқда, дея изоҳладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий АҚШ давлати айни шу сабаблар билан Исломий Инқилоб соқчилар корпусига душманлик қилаётганини айтиб, АҚШ давлати хом хаёли билан Инқилоб соқчилар корпуси, Эрон давлати ва Исломий Инқилобга қарши душманона режалар тузиб, бачкана сиёсатлар олиб бормоқда. Албатта бундай ёвузлик ҳеч қандай натижа бермайди, зеро уларнинг барча ҳийла ва макр -найранглари фақат ўзларига зарар етказиб, Трамп ва АҚШ давлатидаги бошқа ахмоқ -нодонлар каби исломий жумҳуриятнинг душманлари таназзулга учрашмоқда, деб қўшимча қилдилар.
Ул Ҳазрат Эрон ислом жумҳуриятига қарши 40 йил мобайнидаги фитналар билан бир пайтда Исломий Инқилобнинг тобора ривожланиб бораётганини Эрон халқининг тараққиёт томон йўл олганини тўхтатишда АҚШ давлати кучсизлигининг нишонаси эканлигини таъкидлаб, азиз Эроннинг душманлари 40 йилдан бери халқимизга қарши турли иқтисодий, сиёсий, психологик босимларни жорий қилишди, аммо ҳатто Исломий жумҳуриятни ташкил этилганининг дастлабки кунларида ҳам ҳеч қанадй номаъқулчилик қила олишмади, деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари минтақада Эрон ислом жумҳуриятининг нуфузи ва таъсирига ишора қилиб, душманларнинг барча нотўғри тасаввурларининг аксича, Эрон исломий жумҳуриятининг обру эътибори бомбалар туфайли эмас, чунки биз аввалдан ядровий қуролни диний ақидаларимизга зид эканлигини таъкидлаб унга эҳтиёж сезмаслигимизни эълон қилгандик. Бинобарин ислом дунёси қарашидан Эрон халқининг бугунги қудрати ва обру -иззати фақат фидокорлик, донолик ва душманлар қаршисида тура олишига бориб тақалади, деб эълон қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бундай ифтихорли ҳаракатни янада ошириш учун ўз масъулиятини сезиш ва амалий ишларни кенгайтиришни таъкидлаб дедиларки, шубҳасиз Исломий Инқилоб доимо ривожланиб боради, аммо Эрон халқи, ёшлардан бошлаб соқчилар корпуси, барча қуролли кучлар ва давлат ишчиларигача ушбу буюк ҳаракатда ўз ролини аниқлаши, ҳамда Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ каби илоҳий авлиёларнинг иймон доирасидаги амалларидан сабоқ олиб, Худо учун ва Худо йўлида ўз вазифаларига амал қилиши зарурий бир амр ҳисобланади.