апрел 12, 2019 16:59 Asia/Tashkent
  • Эрон халқи Ислмоий Инқилоб соқчилар корпусини қўллаб-қувватлаш учун эътирозли кўча намойишлар ўтказишди

Эрон халқи жума намози иқомасидан кейин бутун мамлакат бўйлаб эътирозли кўча намойишлар ўтказиб, Исломий Инқилоб соқчилар корпусини ҳимоя этишларини эълон қилишди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Эрон халқи мамлакат бўйлаб шукўҳли ушбу эътирозли кўча намойишда, Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террористик гуруҳлар рўйхатига киритиш учун АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноқонуний ва ахмақона сайъ-ҳаракатини маҳкум этишди. 

Эрон халқи бу эътирозли кўча намойишларнинг охирида нашр этган бир баённомада, Эрон Исломий Инқилобини муҳофазат этиш ва уни сақлашда Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг қудрати ва муҳим рол уйнагани душманларни боши берк кўча ва умидсизликка юзмаюз этган,-деб эълон қилишди. 

Бу баёнияда, Америка сиёсатчилари ўзларининг қора фаолиятлари ва инсониятга қарши содир этган жиноятлари, жумладан Яман, Нигерия, Баҳрайн, Фаластин, Афғонистон, Сурия ва Ироқ халқини ўлдиришлари билан террористларни тарбиялаш ва давлат терроризмининг тимсолига айланишган,-деб кедтирилади.  

Эрон халқи шунингдек, сионистлар ва зўравон қудратлар зулмининг остида қолган халқлар ва мамлакатларни Эрон барча томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттиришини ўзларининг диний, инқилобий ва инсоний вазифалари деб билдилар ҳамда Суриянинг Жўлан тепаликлари ва Фаластин ер яклихтликларига қарши амалга оширилган ҳар қандай душманона сайъ-ҳаракат ноқонуний, халқаро қонун-қоидаларга зид ҳамда мағлуб бўлиши лозим,-деб таъкидладилар. 

 

Ёрлиқ