апрел 14, 2019 14:09 Asia/Tashkent
  • Зариф: Европа давлатлари ядровий келишувдаги ваъдаларига  пассив амал қилмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Европа давлатларини ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига яхши амал қилмаётганини таъкидлаб, Европа давлатлари Эрон уларни кутиб турмайдиганини била олишлари керак деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммдажавод Зариф ўз сўзларида Европа томонидан Инстекс /молиявий канали/ механизмини йўлга қўйилишини ядровий келишвни сақлаш учун муҳим одим эканлигига тўхталиб,  Эронда ҳам махсус механизм ишлаб чиқилган ва  эндиликда Европа давлатлари  ишларни йўл қўйишни бошқа вақтга ўтказиш учун баҳона келтира олишмайди деб изоҳлади.

Зариф шунингдек   Эрон қўшни мламлакатлари билан яхши алоқаларга эга бўлиб,  кўп қўшни давлатлар билан бунга ўхшаган механизмларни йўлга қўйган деб қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири  Эронда сел ва сув тошқинларидан зарар кўрганларга халқаро ёрдамларни етказилиши йўлига АҚШ яратаётган  тўсиқларга ишора этиб, Эрон давлати  турли мамлакатлар банклари ҳатто Европа банкларини АҚШ позициясидан хавотирланиб Эронда сув тошқинларидан зарар кўрган инсонларга инсонпарварлик ёрдамлар етказиб беришдан воз кечишганини исботлайдиган факт- даллиларни тўплаган деб аниқлк киритди.

Ёрлиқ