Инқилоб раҳбари: айрим исломий мамлакатлар раҳбарлари АҚШ ва сионистик режимнинг гумашталаридир
(last modified Mon, 15 Apr 2019 10:45:35 GMT )
апрел 15, 2019 15:45 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари:  айрим исломий мамлакатлар раҳбарлари АҚШ ва сионистик режимнинг гумашталаридир

Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Қуръони карим Халқаро мусобақаси қатнашувчилари билан учрашганида, айрим исломий давлатларнинг раҳбарлари Қуръон дастурларига амал қилмай, АҚШ ва сионистик режим гумашталари бўлиб қолишган деб айтдилар.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда  Қуръон дастурларига амал қилиш обру-иззат, тараққиёт, тинчлик, қудрат, ҳамжиҳатлик, дунёда яхши ҳаёт кечириш ҳамда охират бахт- саодатини таъмин этишнинг асли заминаси эканлигини таъкидлаб, исломий айрим давлатлар раҳбарлари Сурия ва Ироқ урушлари ҳамда мусулмон халқларини оммавий қирғин бўлишининг асли сабабчисидирлар деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари   исломий уммат ва инсониятнинг аксирият муаммоларини Қуръон дастурларига амал қилмасликнинг натижаси эканлигини таъкидлаб, бугунги кунда  илоҳий лутф марҳамти билан Эрон ислом жумҳуриятида халқ хусусан ёшлар  Қуръон маърифталаридан баҳралар олиб ушбу маърифатга қизиқиши тобора кенгайиб бормоқда ва Қуръон дастурларига амла қилиш ва унга пайравлик қилиш  исломий тузумнинг саодат, қудрат ва обру эътиборниниг сабабчисидир ҳисобланади деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Худони унутмаслик ва тақводорликни Қуръон доирасида амал қилишнинг энг муҳим жиҳати эканлигига тўхталиб,  тақводорликнинг олий мартабасига етган инсонлар яъни шаҳидларнинг алоҳида ролини таъкидлаб, бизнинг шаҳидларимиз Эрон халқига кўп сабоқлар бердилар. Уларнинг ёрқин намунаси  сел ва сув тошқинлардан зарар кўрган инсонларга ҳамюртлармизнинг  саъй -ҳаракатидир деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек, Эрон ислом жумҳуриятига қарши душманлар сиёсатларига тўхталиб,  душманлар душманлиги ўтмишга қараганда кўпайиб борган аммо бундай  ҳатти -ҳаракатлар, Эронга қарши душманлик сиёсатларининг даври тугаб бораётганлигининг далилдир деб аниқлик киритдилар. 

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  душманлар Эрон халқига қарши  сиёсатларини ҳар қанча кучайтирса ё ки Эрон халқини Қуръон маърифатига риоя қилишидан ҳар қанча ғазабга келса, Эрон халқи  аксича куч-қудратлироқ бўлиб,  Қуръон дастурларига пайравлик қилишни янада кўпайтиришади деб айтдилар.

 

Ёрлиқ