Руҳоний: Эрон халқига қарши АҚШ душманликлари мағлубиятга учрайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i45016-Руҳоний_Эрон_халқига_қарши_АҚШ_душманликлари_мағлубиятга_учрайди
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлати 40 йилдан бери Эрон халқига қарши ҳар куни янги бир фитнани бошлаган, аммо барчасига барҳам берлган деб айтди.
(last modified 2026-04-06T03:19:08+00:00 )
апрел 24, 2019 11:29 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлати 40 йилдан бери Эрон халқига қарши ҳар куни янги бир фитнани бошлаган, аммо барчасига барҳам берлган деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегацияси йиғилишида АҚШ режимини бугунги кунга қадар, Халқаро ва минтақа миқёсида Эронга зид сиёсий ва психологик уруши ва босимларини ижро этишда муваффақиятсизликка учраганини таъкидлаб,Эрон халқи  АҚШнинг ноқонуний санкция ва сиёсатлари қаршисида тура олиб, унга қарши курашни давом эттиради деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  ўз сўзларида АҚШ президенти Дональд Траммни Эрон нефт экспортини олдини олиш йўлидаги ҳатти -ҳаракатларини самарасиз қолишига тўхталиб, Эрон турли йўллар билан ўз нефтини экспорт этишни давом эттиради деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний минтақадаги айрим давлатларни АҚШнинг Эрон нефти бўйича қатор мамлакатлар учун истисно режимини узайтирмасликка қилган  қарорига қўшилганлигига ишора қилар экан, БАА ва Саудия Арабистони тақдирлари Эроннинг иродасига боғлиқ эканлигини унутмасликлари керак чунки Эрон ислом жумҳурияти бўлмаганида, Ироқнинг қатл этилган диктатори Садом Риёд ва Абудабийни ишғол этиб олганди деб аниқлик киритди.